«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 00:48
ЎЗO‘Z

Қозоғистон бош вазир ўринбосари Сардобадаги фалокатни ўрганиш учун Сирдарёга келди

07 мая, 15:30 2 924 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистон бош вазир ўринбосари Сардобадаги фалокатни ўрганиш учун Сирдарёга келди Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
6 май куни Қозоғистон бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегация Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши ва кейинчалик Қозоғистон ҳудудини сув босиши ҳолатини ўрганиш ҳамда вазият юзасидан Ўзбекистон билан умумий ҳаракатлар алгоритмини ишлаб чиқиш мақсадида Сирдарёга ташриф буюрди. Бу ҳақда Сирдарё ҳокимиятининг матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, Қозоғистон бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегацияни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов ва вилоят ҳокими Ғофур Мирзаев кутиб олган.

Делегация вертолёт авиацияси ёрдамида Сирдарё сув омбори атрофи ҳудудларини кўздан кечирган.
Шунингдек, Қозоғистондаги Туркистон вилояти ва Ўзбекистон Сирдарё вилояти ўртасидаги ўзаро дўстлик, ҳамкорлик, кўмак масалалари ҳамда аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омборидаги сув тошқини оқибатида Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал тумани ҳудудида техноген хусусиятга эга фавқулодда ҳолат эълон қилинганди. Сўнгги маълумотларга кўра, тошқин натижасида вилоят ҳудудида 30 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган. Мазкур фавқулодда ҳолатни муҳокама қилиш учун Қозоғистон расмийлари Ўзбекистонга ташриф буюрди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 200
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 99
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 116
  • «Зудлик билан 10 минг доллар юборинг, йўқса қизингиз қамалади...» 19 мая, 15:40 370
  • Овоз ҳолатига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар маълум қилинди 19 мая, 13:37 103
  • Тошкентда Gentra автомашинаси кўприкдан қулади 19 мая, 12:30 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 4
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 2
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 28
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 32
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 16
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 246
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 72
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 83
  • Суперлига. “Навбаҳор” “Нефтчи”ни мағлуб этди, “ОКМК” эса “Сўғдиёна”дан устун келди 19 мая, 21:22 80
  • Минимал экспорт нархлари эътирозларга сабаб бўлмоқда 19 мая, 21:04 106
  • Хитой нега Россияни қўлламоқчи эмас? Таҳлилчилар – Путиннинг Пекинга ташрифи ҳақида 19 мая, 20:23 269
  • Усик ва Фьюри натижалар эълон қилинишидан олдин нималар ҳақида суҳбатлашган эди? 19 мая, 19:57 150
  • Бўлимлар