«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 06:01
ЎЗO‘Z

Сардобадаги авария сабаб эвакуация қилинган аҳолига сирдарёликлар ўз уйларидан жой бермоқда

01 мая, 23:42 3 689 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сардобадаги авария сабаб эвакуация қилинган аҳолига сирдарёликлар ўз уйларидан жой бермоқда Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Сардоба сув омбори дамбасида сув сизиб чиқиши оқибатларини бартараф этиш учун вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бўлгани каби Сирдарё туманида ҳам эвакуация қилинган аҳолини кутиб олиш учун зарурий чоралар кўрилди.

Сирдарё туман ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, айни дамда тумандаги «Деҳқонобод», «Бахмал», «Тинчлик», «Хазина», «Ишонч», «Тадбиркор», «Орзу», «Аҳиллик», «Туркистон» МФЙларида истиқомат қилувчи фуқаролар 1400 дан зиёд эвакуация қилинган аҳолига ўз уйларидан бошпана ажратмоқда.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Бундан ташқари, тумандаги 525 ҳарбий қисмда 500 ўринли, Бахт шаҳар енгил-саноат коллежи биносида 200 ўринли ётоқ жойлари тайёрланиб, эвакуация қилинаётган аҳолини жойлаш режалаштирилган.

Фото: Сирдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори дамбасининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келганди. Оқибатда Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Сув омбори тўғони бузилиб, сув тошиб чиқишига кучли ёмғир ва шамол сабаб бўлган.
Сардоба, эвакуация, сув омбори




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 65
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 178
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 51
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 64
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 6
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 11
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 214
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 65
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 118
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 106
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Бўлимлар