«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 21:59
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1100дан ошди

30 апр, 17:44 2 820 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1100дан ошди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида яна 7 бемор коронавирусдан соғайгани тўғрисида маълум қилди. Эндиликда Ўзбекистонда ушбу касалликдан тузалганлар сони 1100дан ошган.
«Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 6 нафар, шаҳар 3-сонли туғруқ мажмуасидан 1 нафар бемор, жами 7 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида соғайганларнинг 3 нафари Тошкент шаҳридан, Бухоро, Андижон ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 2 нафари Россиядан, 1 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 3 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Шаҳар 3-сонли туғруқ мажмуасида тузалган 29 ёшли ҳомиладор аёл Тошкент шаҳридан бўлиб, жорий йил 26 март куни Туркиядан чартер рейс билан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур туғруқ мажмуасига ётқизилган. Сўнгги текширувлар унда инфекция йўқлигини кўрсатди, ҳомиласи эса ривожланиш босқичида», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 350 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 357 нафарга етди.

30 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2017тага етган, шундан 9 бемор вафот этган, жами 1103 киши тузалган, айни вақтда 905 киши шифохоналарда қолмоқда.
коронавирус, тузалганлар, Ўзбекистон




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 50
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 49
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 27
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Бўлимлар