«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:21
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон 15 йил деганда илк бор «қора рўйхат»дан чиқарилди

29 апр, 18:18 3 577 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон 15 йил деганда илк бор «қора рўйхат»дан чиқарилди Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси маълумотига кўра, 2020 йил 28 апрель куни АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссияси (USCIRF) 2019 йилда дунёда эътиқод эркинлиги ҳолати баҳоланган навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

2005 йилдан бери илк марта АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссияси Давлат департаментига Ўзбекистонни «диний эркинликлар соҳасида алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар» (CPC) рўйхатига киритишни таклиф қилмади.

Ушбу қарор Ўзбекистондаги илгарилаш эътироф этилганини кўрсатди, зеро Давлат департаменти 2018 йил декабрь ойида республикани «CPC»дан чиқарганига қарамай Комиссия мамлакатни диний эркинликларни бузувчиларнинг «қора рўйхати»га киритилиши кераклигини таъкидлаб келган.

«Бизни 2019 йилда баъзи ҳукуматлар, хусусан икки давлат томонидан кўрилган ижобий чоралар ҳайратга солди, улар дин ва эътиқод эркинлиги учун янада хавфсиз муҳитни яратишда USCIRF билан яқин ҳамкорлик қилмоқда», – деди Комиссия раиси Тони Перкинс.

Комиссия раҳбари 2019 йилда «Ўзбекистон диний гуруҳлар учун кўпроқ эркинликни таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда сезиларли илгарилашга эришганини» қайд этди.

Комиссия раиси ўринбосари Надин Маэнза ҳам «The Washington Post» нашрига берган интервьюсида шу каби баёнот қилди. АҚШнинг етакчи нашри мақоласида Комиссия томонидан Ўзбекистондаги диний эркинликларни таъминлаш соҳасидаги илгарилаш юқори баҳолангани алоҳида таъкидланган.

Ҳужжатда Ўзбекистон эътиқод эркинлиги шароитларини яхшилаш борасида сезиларли чоралар кўргани таъкидланади. Президент Шавкат Мирзиёев даврида ҳукумат рўйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган диний жамоаларга рейдлар уюштириш амалиётига чек қўйди. Август ойида «Жаслиқ» турмаси ёпилди. Ҳисоботнинг Ўзбекистонга бағишланган бўлимида «Ҳукумат эътиқод эркинлигини яхшилаш мақсадида АҚШ ва бошқа халқаро шериклар билан яқин ҳамкорликни ҳам давом эттирди», – дея кўрсатилган.

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилиш жараёнининг якунланмаганлигига ҳамда диний сабабаларга кўра қамалганларни озод қилиш амалиётини давом эттиришнинг зарурлигига эътиборни қаратган ҳолда Комиссия ҳисоботда Ўзбекистонни «махсус кузатув рўйхати»да сақлаб қолишни тавсия қилмоқда.

Диний эркинлик бўйича АҚШ Комиссияси вакиллари 2019 йил май ва сентябрь ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрганини эслатиб ўтамиз. Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси Комиссия билан алоқа ўрнатган ва доимий мулоқотда бўлиб турибди, ташкилот комиссионерлари ва экспертлари билан мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 60
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 143
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 55
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 151
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 269
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 3
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 35
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 36
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 15
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 22
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 95
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 28
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 113
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 38
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 147
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 41
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 60
  • Бўлимлар