«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 11:56
ЎЗO‘Z

Навоийда меҳмонга чақирилган қизнинг номусига тегилди

27 апр, 20:05 9 272 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Навоийда меҳмонга чақирилган қизнинг номусига тегилди Навоийда ИИВ ЎХБ Навоий вилояти бўйича бўлими ходимлари порахўр “қўшмачи”нинг қинғир ишини фош этди.

Кармана тумани “Талқоқ” МФЙда ижарада яшовчи фуқаро Б.Д. ҳамда унинг рафиқаси Б.С. яшаш хонадонига танишлари А.Ў. ҳамда Ш.Ж.ни алдов йўли билан таклиф этиб, ноодатий тартибда меҳмондорчилик ташкиллаштирди. Мезбонлар ичимлик олиб келиш баҳонасида дўконга кетиб, анча вақтганча қайтишмаган. Аслида уларнинг мақсади меҳмон кутиш эмас, балки “қўшмачилик” қилиш бўлиб чиқди.

Пайтдан фойдаланиб А.Ў. ҳоли қолган Ш.Ж.га тажовуз қилиб, уятсиз хатти-ҳаракатлар содир қилган. Бўлиб ўтган ҳолат юзасидан Ш.Ж. Кармана тумани ИИБга мурожаат қилгану, фуқаро кутилмаганда ариза ёзишдан бош тортган. Бироқ, 3 кун ўтиб Ш.Ж. туман ИИБга қайта ёзма ариза билан мурожаат этиб, эндиликда воқеа бошқача тус олганлиги юзасидан батафсил маълумот берди.

Аризага кўра, Б.Д. эндиликдан туман ИИБнинг “Диёр” исмли ходими номидан кўзбўямачилик асосида иш кўриб, таниши А.Ў.дан бўлган воқеаларни бости-бости қилиш учун 20 миллион сўм пул маблағи талаб қилган ва ушбу маблағ пора сифатида ИИБ ходимига бериб, вазиятни ижобий ҳал қилишини маълум қилган.

Туман ИИБ ЖҚБнинг “Диёр” исмли ходими вилоят ИИБга билдирги орқали мурожаат этиб, ҳақиқатда ушбу соҳада фаолият олиб бораётганлигини, мазкур ҳолатдан бехабар бўлсада, фуқаро Б.Д.нинг кескин ҳаракати ходимни порахўр сифатида айблаб келаётгани ҳақида ўз вақтида огоҳлантирди. Билдирги юзасидан Вазирлик ЎХБ Навоий вилояти бўйича бўлими ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари туфайли, Б.Д. таниши А.Ў.дан пулларни олаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига тақдим этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 1
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 266
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 0
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 0
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 0
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Бўлимлар