«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 10:29
ЎЗO‘Z

COVID-19 инқирозидан кейин таълим тизимини нималар кутмоқда?

27 апр, 00:03 3 341 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
COVID-19 инқирозидан кейин таълим тизимини нималар кутмоқда? Бугун, 26 апрел куни Россияда Ҳукумат ташаббуси билан ўтказилаётган Москва халқаро таълим салонига старт берилди. Тадбирда пандемия шароитида таълим тизимини таҳлил қилиш, келажакда таълим тизимини кутаётган ўзгаришлар билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинади. Бу ҳақда Edu.uz хабар берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўмагида Ўзбекистон олий таълим муассасалари илк маротаба мазкур халқаро тадбирда иштирок этмоқда.

COVID-19 инқирозидан таълим тизими қандай чиқади? Москва халқаро таълим салонида бўлиб ўтадиган муҳокамалар марказида мана шу савол туради. Халқаро тадбир шу йилнинг 26-29 апрель кунлари онлайн форматда ўтказилиб, унда дунёнинг турли бурчакларидан 1000 нафардан ортиқ эксперт ва спикерлар иштирокида 200 та турли форматдаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Салон иккита янги форматда ўтказилмоқда. “МХТС-стрим” форматида турли мутахассислар, таълим тизими вакиллари, давлат ва бизнес масъуллари спикер сифатида қатнашиб, таълим тизимининг долзарб масалаларини онлайн форматда муҳокама қилишади.

“Таълим соҳасининг интерактив харитаси” виртуал кўргазмасида эса меҳмонлар уйдан чиқмасдан ўз-ўзини изоляция қилган ҳолда виртуал экспозициядаги компаниялар стендлари, маҳсулот ва хизматлари ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятига эга бўлади.

Халқаро тадбир иштирокчиларидан Тошкент давлат шарқшунослик университети сўнгги йилларда Россиянинг етакчи ОТМлари билан, хусусан, МСУ Осиё ва Aфрика мамлакатлари институти, Санкт-Петербург давлат университети, Россия халқлар дўстлиги университети, Қозон федерал университети, Урал федерал университети билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Бугунги кунда таълимни рақамлаштириш, онлайн таълим ва электрон контентни ривожлантириш, Moodle таълим тизимини бошқариш йўлида турган республикамиздаги олий ўқув юртлари учун тажриба ўрганиш, хорижий ҳамкасблар билан фикр алмашиш жуда муҳимдир.
таълим тизими, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 0
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 111
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 215
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 54
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 2
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди 05 мая, 09:51 8
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 42
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 409
  • Бўлимлар