«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 12:57
ЎЗO‘Z

Шахсий автомобилда тиббиёт муассасасига бориш билан боғлиқ ҳолатларга қўшимча изоҳлар берилди

19 апр, 23:33 2 872 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шахсий автомобилда тиббиёт муассасасига бориш билан боғлиқ ҳолатларга қўшимча изоҳлар берилди Аввал хабар берганимиздек, 19 апрель, якшанба куни, АОКА штабида ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан тегишли изоҳ ва жавоблар берилди.

Жумладан, матбуот котиби тиббиёт муассасасига бориш билан боғлиқ берилган саволларга жавоб қайтарар экан, сурункали касаллиги бор беморлар стикерсиз шахсий автомобиль ёки бошқа транспортда ҳаракатланганда шифокорнинг йўлланмаси ёки маълумотномаси бўлиши лозимлигини айтди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари сўраганда айнан ушбу ҳужжатлар тақдим этилиши керак.

Шунингдек, брифингда «Онам шаҳар онкология шифохонасида апрель ойи бошида операция бўлдилар. Шифокор, деярли, ҳар 2-3 кунда дори ёзиб беради. Уларни олиб келиш учун 8 км масофани пиёда босиб ўтяпман. Шу дориларни олиб боришим учун шахсий транспортдан фойдалансам бўладими?», — дея йўлланган саволга Шоҳрух Ғиёсов қуйидагича жавоб берган:

«Ҳақиқатан ҳам онангиз тиббиёт масканида даволанаётганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва тиббиёт ходимлари томонидан тавсия этилган дори-дармонлар учун йўлланма (рецепт) мавжуд бўлган тақдирда сиз шахсий автотранспортингиздан фойдаланишингиз мумкин».

Касаллик ҳақидаги тиббиёт ходимининг тегишли маълумотномаси ва дори-дармон олиш учун йўлланмаси асосида фуқароларнинг ўзларига тегишли автотранспорт воситаларида тиббиёт муассасаларига бориб келишларига йўл қўйилиши қўшимча қилинди.

Таъкидлаш керакки, АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда ҳам шунга ўхшаш савол келиб тушганди.

Унда ўрнатилган тартибга биноан, фуқаролар фавқулодда ҳолатлар, жумладан, ҳомиладор аёлларни шифохонага етказиш учун шахсий автомобилидан фойдаланиши мумкинлиги, бу ҳақда ЙПХ ходимлари ҳам хабардор қилингани айтилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Бохо завхоз” лақаби билан танилган Баҳодир Султонов 10 йилга озодликдан маҳрум этилди 18 мая, 12:37 0
  • Малайзия бош вазири Самарқандга жўнаб кетди 18 мая, 11:12 11
  • Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда 18 мая, 00:24 173
  • Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда? 17 мая, 21:33 430
  • Малайзия билан ҳамкорликда «Умра плюс» лойиҳаси ишга туширилади 17 мая, 19:43 142
  • Адвокат келмагани учун “Док-1 Макс” суди мажбурий танаффус эълон қилди 17 мая, 19:19 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • Малайзия бош вазири Самарқандга жўнаб кетди 18 мая, 11:12 9
  • Путин: Россия ва Хитой янги газ қувурини қуради 18 мая, 10:25 64
  • Ўзбекистон автомобил бозорида Trade-up дастури жорий этилади 18 мая, 09:32 53
  • Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди 18 мая, 09:26 48
  • Мадримов—Кроуфорд оқшомида Шаҳрам Ғиёсов ҳам рингга кўтарилади 18 мая, 09:05 61
  • Хави энг катта хатосини тан олди 18 мая, 08:11 98
  • Европа ҳудудида Россиянинг «РИА Новости», «Известия» ва «Российская газета» нашрлари тақиқланди 18 мая, 07:43 33
  • Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммага таниш 18 мая, 07:19 156
  • Туркия чемпионати. Турғунбоев супер гол урган ўйинда "Сивасспор" ишончли ғалабани қўлга киритди 18 мая, 07:00 144
  • Берлиндаги Apple дўконига қизил бўёқ сепиб кетишди 18 мая, 06:42 67
  • АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Саудия Арабистони ва Исроилга боради 18 мая, 06:00 29
  • Украина ракеталари Қримда турган Россия ҳарбий самолётларини йўқ қилди 18 мая, 00:41 373
  • Бўлимлар