«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 21:47
ЎЗO‘Z

Карантин қоидалари бузилганда автомашина жарима майдонига қўйилиши қонунийми?

19 апр, 16:00 3 193 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантин қоидалари бузилганда автомашина жарима майдонига қўйилиши қонунийми? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситалари жарима майдонига қўйилишини ноқонуний деб ҳисобламоқда. Адлия вазирлиги эса бундай фикрда эмас.

Депутат нимадан норози?
Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали сўнгги вақтларда депутатларнинг ҳуқуқбузарликларга оид ҳолатлар оммавий ахборот воситаларида бўрттириб кўрсатилаётгани ҳақидаги эътирози орасида карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситалари жарима майдонига қўйилиши ноқонуний эканлиги ҳақида фикр юритган.

«Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасида транспорт воситаларини ушлаб туриш асослари келтириб ўтилган бўлиб, унда ушбу кодекснинг 54-моддаси талаблари, яъни эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун транспорт воситаларини вақтинча ушлаб туриш келтирилмаган. Бундан келиб чиқадики, жойларда карантинга риоя этмаганлик сабабидан автомобилларни жарима майдонларига тиқиб қўйиш ноқонунийдир. У ерда турган ҳар бир кун учун тўлов ҳам бор. Негадир бунга кўз юмишга ҳаракат қилиняпти. Кодекс бу – қонун. Қарор, топшириқ, буйруқлар қонундан устунмас», дейди Р.Кушербаев.

Адлия вазирлиги нима дейди?
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими Ғайбулло Примов эса бироз бошқача фикрда. Унинг сўзларига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасида транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра ички ишлар органлари томонидан МЖтКнинг 10дан ортиқ моддасида назарда тутилган 50га яқин қоидабузарликлар бўйича транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин.

Шунингдек, кодекснинг мазкур моддасида қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам транспорт воситаларини жарима майдонига жойлаштириш мумкинлиги белгиланган.

Маълумки, президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 29 январдаги Ф-5537-сонли Фармойишига мувофиқ коронавирусга қарши кураш бўйича Республика махсус комиссияси ташкил этилди. Мазкур комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Комиссиянинг 2020 йил 4 апрелдаги қарорида йўл-патруль хизмати ходимлари карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб туриши мумкинлиги белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун уларни жарима майдончасига жойлаштириш қонуний ҳисобланади деб хулоса қилиш мумкин», деб ҳисобламоқда вазирлик вакили.

Хулоса ўрнида
Таъкидлаш жоизки, Адлия вазирлиги масъул ходими ўз изоҳида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб туриши мумкинлигини айтмоқда. Чунки амалиётда автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарган шахслар ҳам МЖтКнинг 54-моддаси билан жавобгарликка тортилмоқда.

Депутат эса айнан қандай усулда карантин қоидалари бузилганда автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилаётганидан норозилигига аниқлик киритмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 57
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 29
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 72
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 104
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 33
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 108
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 0
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 0
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 1
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 10
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 97
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 57
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 101
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 55
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 43
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 137
  • Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди" 27 апр, 17:11 70
  • Евроиттифоқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 6 миллион евро ажратди 27 апр, 16:27 22
  • Бўлимлар