«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 11:59
ЎЗO‘Z

Карантиндан кейин Тошкентда ишсиз ёшлар 3 баравар кўпайиши тахмин қилинмоқда

18 апр, 17:47 2 007 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантиндан кейин Тошкентда ишсиз ёшлар 3 баравар кўпайиши тахмин қилинмоқда Тошкент шаҳрида карантин ўтганидан сўнг ишсиз ёшлар сони 3 баробарга кўпайиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Пойтахт ҳокимлигида ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари мажмуаси йиғилишида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш ва шу орқали истеъдодли, изланувчан ёшларни рағбатлантириш мақсадида яқин орада онлайн танловлар платформаси ҳам ишга туширилади.

Шу сабаб ҳозирда шаҳар ва туман ҳокимликлари мутасаддилари бошқа қатор соҳалар раҳабарлари билан биргаликда уларни IT йўналишидаги тадбиркорликка жалб этиш, кўникмаларини ривожлантириш, секторлар билан юзага келувчи муаммолар ечими устида ишлаётганликлари ҳам айтиб ўтилган.

Бундан ташқари, барча мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим муассалари, спорт ва мусиқа мактабларида такрорий, яъни иккинчи маротаба дезинфекция тадбирларини ўтказиш ва тўлиқ тугатиш билан боғлиқ ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилган.

Маълумки, карантин даврида таълим жараёнида узилиш бўлмаслиги учун барча таълим муассасаларининг педагоглари ўқувчиларни онлайн ўқитмоқда.

Шунингдек, дарслар телевидениенинг 3 та канали орқали мунтазам бериб борилмоқда ва бунга Тошкент шаҳридан 188 нафар ўқитувчилар, 50 нафар спортчилар, 100 нафар мактабгача таълим муассасалари педагоглари жалб этилган бўлиб, йиғилишда улар Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан рағбатлантирилиши маълум қилинди.

Шу билан бирга карантин тугаши билан пойтахтдаги боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билантўлиқ қамраб олишни 93 фоиздан 100 фоизга кўтариш ҳамда 6 ёшли болаларни (100 фоиз) мактабга тайёрлаш тизимини жорий қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 1
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 165
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 218
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 51
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 0
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Бўлимлар