«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:37
ЎЗO‘Z

Президент пандемияга қарши курашишда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича топшириқ берди

17 апр, 21:56 2 174 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент пандемияга қарши курашишда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича топшириқ берди Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Жорий йилда халқаро ва хорижий молия институтлари томонидан йўналтирилган 2,7 миллиард долларни ўзлаштириш режалаштирилган. Уларнинг асосий қисми Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳиссасига тўғри келади.

Йиғилишда халқаро молия институтлари пандемия билан кураш учун соғлиқни сақлаш соҳасига ажратаётган 277 миллион доллар миқдоридаги маблағларни тез фурсатларда ва самарали ўзлаштириш лозимлиги таъкидланди.

Ислом тараққиёт банки билан келишиб, Тошкент вилояти Зангиота туманида қурилаётган шифохона ва Юқори Чирчиқ туманидаги карантин ҳудудини замонавий тиббий техникалар билан жиҳозлаш бўйича топшириқлар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига бирламчи ва тиббий ёрдам лойиҳалари доирасида Осиё тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банкининг 30 миллион доллар маблағи эвазига ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 2 минг 300 та аппарат ва бошқа ускуналар сотиб олиш вазифаси қўйилди.

Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва Жаҳон банкидан қўшимча маблағлар жалб этиб, тиббий ва ижтимоий соҳаларга йўналтириш бўйича кўрсатма берилди.
Пандемия шароитида тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 700 миллион доллар жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон раҳбари бу маблағларни, биринчи навбатда, мева-сабзавотчилик, озиқ-овқат саноати ва экспортни рағбатлантиришга йўналтириш зарурлигини таъкидлади.

Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан инфратузилма ва коммунал хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча равишда 3,6 триллион сўм ажратиш кўзда тутилган.
Йиғилишда шу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш чора-тадбирлари учун донор ташкилотлар билан қўшимча грант келишувлари имзолаш муҳимлиги қайд этилди. Халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилишни жадаллаштириш ва ўз вақтида ўзлаштириш бўйича вазифалар белгиланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 223
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 106
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 132
  • «Зудлик билан 10 минг доллар юборинг, йўқса қизингиз қамалади...» 19 мая, 15:40 394
  • Овоз ҳолатига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар маълум қилинди 19 мая, 13:37 106
  • Тошкентда Gentra автомашинаси кўприкдан қулади 19 мая, 12:30 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 64
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 19
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 18
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 20
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 119
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 77
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 48
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 46
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 27
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 350
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 92
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 112
  • Бўлимлар