«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 21:57
ЎЗO‘Z

Коронавирус инсонга қайси ҳайвондан ўтган: биринчи ташувчи аниқланди

16 апр, 13:39 5 362 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус инсонга қайси ҳайвондан ўтган: биринчи ташувчи аниқланди Фото: «Unsplash»
Янги турдаги коронавирус (SARS-CoV-2 ) кўршапалаклардан одамга дайди итлар орқали ўтган — Оттава университети (Канада) олимлари шундай хулосага келишди. Тадқиқот тафсилотлари билан «Molecular Biology and Evolution» журналида чиққан мақола орқали батафсил танишиш мумкин.

Канадалик олимларнинг фикрича, баъзида кўршапалакларни ейишдан ҳам тап тортмайдиган дайди итлар вируснинг инсонга юқишида кўприк вазифасини бажариб берган. Итларнинг ичагига тушган бактериялар инсонларда иммун жавоб мавжуд бўлмаган ва кейинчалик уларнинг ўзига ҳам ўтган вирус эволюциясига туртки берган бўлиши мумкин.

1252 та тўлақонли коронавирус геноми устида олиб борилган тадқиқотлар шундай хулоса ясашга изн беради, чунки булар орасида «коронавируслар шоҳи» — SARS-CoV-2 га қариндошлик даражаси 96 фоиз мос келган кўршапалак коронавируси — BatCoVRaTG13 ҳам бор.

«Сут эмизувчиларда организмга инфекция тушишига қаршилик кўрсатувчи ZAP оқсили мавжуд. Аммо, CpG сайтлари жуда кам миқдорда бўлган вирус организмга ҳужум қилганида, у ишдан чиқади. SARS-CoV-2нинг яқин қариндошларида эса бу сайтлар жудаям оз миқдорда», — таъкидлашмоқда олимлар.

Канадаликларни айни шу «қариндошлик анъаналари» қизиқтириб қўйди: итларнинг овқат ҳазм қилиш тизимини ишдан чиқарувчи коронавируслардаги CpG даражаси SARS-CoV-2 (одам коронавируси) ва BatCoVRaTG13 (кўршапалак коронавируси)ники билан бир хил.

Олимлар коронавирус билан касалланганларнинг аксариятида овқат ҳазм қилиш муаммоси пайдо бўлишига ҳам эътибор қаратишни сўрашмоқда, бу вируснинг ошқозон-ичак тизими, яъни овқат ҳазм қилиш тизимига ҳужум қилаётганини англатади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 1
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 1
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 8
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 87
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 0
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 0
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 12
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Бўлимлар