«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 05:56
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги коронавирусни даволаш тадқиқоти Буюк Британияда қизиқиш уйғотди

14 апр, 14:00 4 245 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги коронавирусни даволаш тадқиқоти Буюк Британияда қизиқиш уйғотди 2020 йилнинг 13 апрел куни Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги Элчихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Буюк Британия тиббиёт ходимлари ўртасида видеоконференция ташкил этилиб, унда Covid-19 янги коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва даволаш бўйича ўзаро тажриба алмашилди.

Тадбирда Буюк Британия томонидан Lyusham London университети касалхонасининг Анестезиология ва реаниматолигия департаменти директори доктор Вақас Холид, шифокорлар Ричард Фриз ва Фазлиддин Муродов, Ўзбекистон томонидан эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан анестезиология ва реаниматология вакиллари иштирок этди.

Видеоконференция чоғида икки давлат мутахассислари коронавирусга қарши курашиш борасида қўлланилаётган чоралар, ташхис қўйиш ва касалларни даволаш бўйича тиббиёт муассасаларининг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот алмашишди. Реанимация бўлинмаларида оғир аҳволда ётган беморларни даволашнинг янгича услубига алоҳида эътибор қаратилди. Британиялик мутахассисларда ўзбекистонлик ҳамкасбларининг беморларни касалдан тузалган кишиларнинг қон плазмаси орқали даволаш бўйича илмий тадқиқотлари ва мамлакат шифохоналарида ушбу услубни кенг жорий қилиш борасидаги режалари катта қизиқиш уйғотди.

Томонларнинг эътироф этишича, мазкур мулоқот фойдали бўлди ва янги коронавирус, уни даволаш усуллари тўғрисидаги билимларни бойитиш имконини берди. Келгусида ҳам алоқада бўлиш ва доимий асосда шу каби тадбирларни ўтказиб туришга келишиб олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 37
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 199
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 269
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар