«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:39
ЎЗO‘Z

Вирусли гепатит билан касалланганларга дориларни бепул ажратиш таклиф қилинди

13 апр, 16:43 3 778 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вирусли гепатит билан касалланганларга дориларни бепул ажратиш таклиф қилинди “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида вирусли гепатит билан касалланган беморларга дори воситаларини бепул ажратилиши ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, мамлакат фуқароларининг вирусли гепатит ҳақидаги маълумотлари жуда ҳам кам, ҳатто, айрим тиббиёт ходимлари ҳам вирусли гепатитнинг давоси борлигидан бехабар. Бу касаллик, асосан, яхши тозаланмаган тиббий ускуналар орқали юқади. Қолаверса, бошқа турли юқиш йўллари, хусусан, ОИТС инфекцияси билан бир хил ҳолатларда юқади.

“Лекин вирусли гепатит инсон танасидан ташқарида анча узоқроқ яшайди ва уни юқтириб олганлар кўпи билан 10-15 йил умр кўрар экан. Ҳаттоки, кўпчилик хасталар ўзининг вирусли гепатитдан касалланганлигини ҳам билмай жигар церрози ташхиси билан ўлиб кетмоқда. Ваҳоланки, бу касалликни уч ёки олти ойлик курслар билан тўла даволашнинг имкони бор.

Энг ачинарлиси шундаки, вирус юққанлар ўзлари билмаган ҳолда бу касалликни бошқаларга ҳам юқтириб қўйишмоқда. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ушбу касаллик учун дори воситалари бюджет ҳисобидан бепул берилади. Ўртача ойлик билан кун кечираётган фуқаро дори сотиб олиш у ёқда турсин, тиббий қон таҳлилларини амалга оширишга хам қийналади. Чунки таҳлиллар жуда қиммат туради. Натижада эса кимнингдир фарзанди ёки ота-онаси ҳаётдан эрта кўз юммоқда”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатда вирусли гепатит билан касалланган фуқароларга давлат ҳисобидан бепул дори воситалари етказиб берилиши ва қон таҳлиллари арзонлаштирилган ҳолда амалга оширилиши таклиф қилинмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали анъанавий автомобиллар паради билан бошланди 20 мая, 10:19 13
  • Самарқандда мактаб ўқувчиси синфдош қизнинг акаси томонидан “самосуд” қилинди 19 мая, 18:11 272
  • Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб? 19 мая, 17:43 121
  • Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди 19 мая, 17:22 153
  • «Зудлик билан 10 минг доллар юборинг, йўқса қизингиз қамалади...» 19 мая, 15:40 516
  • Овоз ҳолатига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар маълум қилинди 19 мая, 13:37 120
  • Сўнгги янгиликлар
  • Словакия расмийлари: Фицога ҳужум қилган шахснинг шериги бўлган бўлиши мумкин 20 мая, 11:11 3
  • Зеленский: Россия фронт чизиғида қўшинларимизни заифлаштира олмайди 20 мая, 10:44 56
  • Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали анъанавий автомобиллар паради билан бошланди 20 мая, 10:19 12
  • Blue Origin коинотга сайёҳларни жўнатишни қайта бошлади 20 мая, 09:55 24
  • Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган 20 мая, 09:32 238
  • АҚШ Хитойни сувости кабеллари орқали жосусликда гумон қилмоқда 20 мая, 09:27 51
  • Эрон президенти вертолёти ҳалокатга учраган жой аниқланди (видео) 20 мая, 09:20 250
  • Эрон президентининг вертолёти қулаганидан кейин бутунлай ёниб кетган 20 мая, 09:10 157
  • Суиқасдга учраган Словакия бош вазирининг аҳволи ҳақида маълумот берилди 20 мая, 06:00 252
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 593
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 123
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 98
  • Бўлимлар