«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 09:37
ЎЗO‘Z

Вақтинча ишсизларга томорқадан фойдаланиш учун субсидиялар ажратилади

12 апр, 15:25 3 947 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вақтинча ишсизларга томорқадан фойдаланиш учун субсидиялар ажратилади Ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали субсидиялар ажратилади. Субсидия беғараз ёрдам ва уни қайтариш талаб этилмайди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Шаҳноза Равшанова АОКАда ўтказилган брифингда аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали томорқадан фойдаланиш учун субсидиялар олиш мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

«Бунинг учун, дастлаб, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан фуқаронинг бандлиги ва томорқа ер майдони ўрганиб чиқилади. Сўнг унга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, кўчат ва уруғлик ёки суғориш воситалари харид қилиши учун «Томорқа хизмати» МЧЖ, Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази ва томорқа ер эгаси томонидан 3 томонлама шартнома тузилади», деди Шаҳноза Равшанова.

Шаҳноза Равшанованинг таъкидлашича, мана шу асосда фуқарога базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда субсидия ажратилади.

«Субсидия бу – беғараз ёрдам ва уни қайтариш талаб этилмайди. Бундай турдаги субсидияларни фуқаролар фақат иссиқхона қуриш учун эмас, балки уруғлик, кўчат сотиб олиш учун ҳам ишлатиши мумкин», деди Шаҳноза Равшанова.

Унинг қўшимча қилишича, апрель ойининг ўзида ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун 20 минг шахсий томорқа учун 35,4 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилади.

Шунингдек, агар субсидия олишда муаммолар бўлса, вазирликнинг (+71) 200-06-00 рақамига мурожаат қилиш сўралади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 0
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 0
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 38
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 211
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 0
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 1
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 0
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 0
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 3
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 51
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 38
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 64
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Бўлимлар