«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 10:42
ЎЗO‘Z

ДХХ қарийб 2 кг 300 гр. “опий” ва 6 кг 456 гр. “гашиш” моддаларини мусодара қилди

11 апр, 17:33 3 231 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ қарийб 2 кг 300 гр. “опий” ва 6 кг 456 гр. “гашиш” моддаларини мусодара қилди ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Олмалиқ шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1979 й.т. Асраев Ж.У. тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнида 975 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда эса сотиш учун мўлжалланган 2 кг 569 гр. “гашиш” ҳамда 1 кг 997 гр. “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. Аниқланишича, ушбу заҳри қотилни 1988 й.т. Тожибоев Л.М. Тожикистон Республикасидан айланма йўллар орқали Асраевга етказиб берган. Тадбир давомида Тожибоев ҳам ушланди.

Навбатдаги тезкор тадбир Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ўтказилди. Мазкур туманнинг 9-мавзесида ҳаракатланиб кетаётган “Ласетти” русумли автомашина текширилганда, мазкур машина ичида бўлган фуқаролар 1972 й.т. Отахонов Ж.Р. ва 1970 й.т. Мирзаев А.М.ларга тегишли бўлган полиэтилен пакет ичидан 1 кг 968 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилди.

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда эса Марғилон шаҳрида яшовчи 1980 й.т. Ахмадалиев Ш.Т. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина Қува тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилганда, машинанинг олди ўриндиғи тагидан 944 гр. “гашиш” моддаси топилди ва ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.

ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1979 й.т. Мирзаев М.О. Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани “Маданият” маҳалласи худудида қарийб 100 гр. “опий” гиёҳвандлик воситасини 17 млн. сўмга сотаётган вақтида ушланди. Мирзаев ушбу “опий” моддасини 1975 й.т. Тошпўлатова Ж.К.дан олганлиги маълум бўлди ва Тошпўлатованинг уйи кўздан кечирилганда хонадон ертўласида 200 граммдан кўпроқ “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштриб олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қарийб 2 кг 300 гр. “опий” ва 6 кг 456 гр. “гашиш” гиёҳванд моддалари мусодара қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 36
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 74
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 371
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 2
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 43
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 158
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 143
  • Бўлимлар