«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 06:25
ЎЗO‘Z

Бухорода ЙПХ ходими шифокорнинг ҳужжатлари нусхасини йиртиб ташлади. Шу тўғрими?

08 апр, 14:39 4 701 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода ЙПХ ходими шифокорнинг ҳужжатлари нусхасини йиртиб ташлади. Шу тўғрими? Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Чирчиқ шаҳрида яшаймиз. Кеча ўғлим автомашинада нон ва фармацевтика воситалари сотиб олиш учун кўчага чиққанди. Уни ДАН ходими тўхтатиб, карантин қоидаларини бузганликда айблади ва автомашинани жарима майдонига жойлаштирди. Шу ҳолат қонунан тўғрими?

Жавоб: Республика махсус комиссияси қарорига кўра, махсус рухсатнома вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланиш учун талаб этилади. Қарор қишлоқларга, туман марказларига ТААЛЛУҚЛИ ЭМАС. Бу масалада яшаш жойингиздаги ИИБ ёки прокуратура органларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Савол: Мен Бухородаги туман тиббиёт бирлашмасида врач бўлиб ишлайман. Бугун менга ДАН ходимлари шахсий машинамдан фойдаланмай ишга боришимни айтишди. Иш жойимдан маълумотнома билан меҳнат дафтарчаси копиясини кўрсатсам, йиртиб ташлашди. Бу қанчалик тўғри?

Жавоб: Бу НОТЎҒРИ. Биринчидан, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларига рухсатномалар ТАЛАБ ЭТИЛМАСЛИГИ аниқ белгилаб берилган.

Асос — Республика махсус комиссиясининг қарори билан тасдиқланган автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар Рўйхатининг 1-банди.

Иккинчидан, вақтинчалик тартиб вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланишни чеклайди. Туман ёки қишлоққа тааллуқли эмас.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 43
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 206
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 285
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 181
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 51
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 153
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар