«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 15:12
ЎЗO‘Z

Коронавирусдан шифо топган юртдошимиз: «Янги касаллик, даволай олишармикан, деган ҳадик бор эди»

06 апр, 19:15 2 443 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусдан шифо топган юртдошимиз: «Янги касаллик, даволай олишармикан, деган ҳадик бор эди» Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати
Коронавирусга чалинганлар сони ортиб бориши билан бирга, бу касалликдан шифо топган юртдошларимиз сони ҳам кўпайиб боряпти. Kun.uz мухбири бу дардни ортда қолдирган 50 ёшли эркак билан суҳбатда бўлди.

– Бу касалликни қандай юқтириб олгандингиз?
– Ҳали карантинга бугунгичалик риоя қилинмаган, умуман ҳали касалликнинг ўзи ҳақида тушунча бўлмаган пайтларда юққан менга. Ўша биринчилардан бўлиб кирганлар билан кўришган эдик. Бошимизда шу синовлар ҳам бор экан...

– Фақат ўзингизда кечдими ё оила аъзоларингиздан бирортасида ҳам коронавирус қайд этилдими?
– Аёлим билан бир вақтда бу касалликка чалиниб, бир вақтда даволаниб чиқдик. Ҳозир ҳам Худога шукр биргамиз.

– Оилавий чалинибсизлар, қўрқув ҳам бўлгандир.
– Албатта, ахир касаллик бизга эндигина кириб келган, ваҳимаси авж ола бошлаган кунлар эди-да. Аёлимни кўнглини кўтараман дейман, лекин ўзимнинг ҳам кўнглимга ҳадик оралайверади. Янги касаллик, даволай олишармикан, яна кимларга юқиб қолди экан, энди тақдиримиз нима кечаркин, деган саволлар қийнагани рост.
Аммо Худога шукр, мана соғайиб ҳам чиқдик, реабилитацияда озроқ дам олиб, насиб қилса, уйга ҳам қайтамиз.

– Шифохонадаги шароит, таъминот бўйича нима дея оласиз?
– Яратганга шукр. Ҳадикни ва умуман касаллик енгишга айнан мана шу жиҳатлар, шифокорларнинг муносабатлари, шарт-шароитлар, узлуксиз етказиб бериб турилган дори-дармонлар, атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлаши катта таъсир қилди, десам тўғри бўлади.

Шифокорларни асрашимиз шарт! Буни мен каби шу синовларни ўз бошидан ўтказган одам айтяпти. Даволовчи врачлар тун-у кун эътибор билан кузатишди, тушкунликка тушишимизга йўл қўймай далда бериб туришди. Тунлари дам олаётганимизда ҳам оҳиста кириб биздан хабар олиб кетаётганларини сезиб турдим. Ахир улар ҳам шунча таваккал қилишди, биз учун жонларини хатарга қўйишди ва қўйишяпти.

– Ҳаммаси ортда қолгани рост бўлсин. Бевосита бошидан ўтказган инсон сифатида юртдошларимизга нима деган бўлардингиз?
– Рост бўлсин илоҳим. Аввало шунча шароитларни яратиб берган, бу касалликка қарши курашга ниҳоятда жиддий қараган давлатимиз раҳбарига катта раҳмат айтаман. Бизни даволаган шифокорлардан тортиб ҳамшираларгача, кичик тиббий ходимларгача саломат бўлишларини тилайман.

Юртдошларимиз ҳам соғ бўлишсин. Касалликдан ҳимояланиш бўйича тавсияларга қулоқ солишсин. Ҳаммасига жиддий қарасак, ўзимизни, фарзандларимизни ҳимоя қилган бўламиз. Бу эса биринчи навбатда ўзимиз учун керак.

Аброр Зоҳидов суҳбатлашди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 169
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 62
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 135
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 128
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 222
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 0
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 1
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 0
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 169
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Бўлимлар