«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 00:44
ЎЗO‘Z

«Аслида, бу — жиноят». Вазир ўзининг касаллигини била туриб ўнлаб кишиларга вирус юқтираётганларни танқид қилди

06 апр, 15:28 2 289 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Аслида, бу — жиноят». Вазир ўзининг касаллигини била туриб ўнлаб кишиларга вирус юқтираётганларни танқид қилди Фото: «Ўзбекистон 24»
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов «Ўзбекистон 24» телеканалидаги чиқишида Ўзбекистон томонидан амалга оширилган чоралар халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланаётганини айтиб ўтди.

«Ўзбекистон дунёдаги тавсияларни биринчилардан бўлиб бажарган ва мамлакат нуқтайи назаридан барча тавсияларга итоат этган мамлакатлар қаторида эътироф этилди. Яъни биз керакли тавсияларни, айрим ҳолатларда ортиғи билан чораларни кўрдик. Буёғи халқимиз, унинг маданияти, сабр-тоқати, айтилаётган гигиена қоидалари ва чеклов чораларига амал қилишига боғлиқ бўляпти», деди Шодмонов.

Соғлиқни сақлаш вазири аҳоли ҳаракатланишининг чекланмаслиги касаллик жуда тез тарқалиши ва мамлакатнинг иқтисодиёти, соғлиқни сақлаш тизимига ўз таъсирини кўрсатиб, уни шок ҳолатига келтириши ва ёрдам бериш имкониятини йўқ қилаётгани, бу каби ҳолатлар Европанинг қатор мамлакатларида кузатилаётганини қайд этиб ўтди.

Вазир шу кунгача аниқланган беморлар орасида талаблар ва тавсияларга қулоқ солмаганлар борлигини афсус билан таъкидлади ва ўзининг коронавирус билан зарарланганини била туриб вақтида мурожаат қилмаган шахслар бошқаларга қараганда кўпроқ одамга вирус юқтирганини маълум қилди.

«Ҳозиргача аниқланган беморлар орасидан талаб ва тавсияларга амал қилмаётганлари жуда кўп. Масалан, 15 март куни коронавирус аниқланган бемор бутун оиласига ва иш жойидаги жами 15 нафар кишига вирус юқтирган.

27 март куни Андижонда касаллиги аниқланган шахсдан ота-онасига коронавирус юққан. Унинг отаси яна 36 ҳамкасбига коронавирус юқтирган. Ҳамкасбларидан бири 4 нафар қариндошига юқтирган. Ундан ташқари яна мулоқотда бўлганлардан 3 кишига касаллик ўтган. Бир кишидан жами 46 нафар одамга коронавирус тарқалган. Афсуски, бу беморимиз касаллик белгилари кўрина бошлаганда ҳам шифокорларга хабар бермаган.

Тошкент шаҳридаги беморимиз турмуш ўртоғи билан Туркияга бориб келган. У оила аъзолари бўлган 8 кишига касаллик юқтирган. Уларнинг барчасини ҳозир даволаяпмиз.

Тошкент вилоятидаги яна бир беморимиз эса 26 мартда касаллик бошланганига қарамай 5 кун давомида уйида ётган. У фақат 30 март куни шифокорларга мурожаат қилган ва уни даволашга олдик. Айни вақтда уни сунъий нафас берувчи (ИВЛ) аппаратига улаб қўйишга мажбур бўлганмиз.

Тошкент вилоятидан бошқа бир беморимиз эса йўталиш, тана ҳарорати кўтарилиши ва нафас сиқишига қарамай тўртта ташкилотга борган. Биз мажбур бўлдик ўша ташкилотларнинг барчасини ёпишга. Бу бемор 52 кишига касалликни юқтирган.

Яна бир бемор учта ташкилотда ишлаётган бўлган. У ўзида касалликни сезиб туриб ишлашда давом этган ва 46 нафар кишига вирус юқтирган.
У сабабли 100дан ортиқ инсонларни кузатувга олишга мажбур бўлдик. Касаллик бошланганини билгани ҳолда шунча одам билан мулоқотда бўлган

Аслида, бу каби ҳолатлар жиноят. Била туриб шунча одамга касални юқтириш хиёнатдир
», дейди Шодмонов.
Вазир коронавирус тарқалишининг олдини олишда интизомга риоя этилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

«Қачонки интизом бўлса, барча тартиб-қоидага бўйсуниб, икки ҳафта уйимизда ўтирсак, ҳаммаси ўтиб кетади. Шунда биринчи навбатда оила аъзоларимизни сақлаб қолган бўламиз», деди Алишер Шодмонов.

У карантин қоидаларига оилада ҳам риоя этиш кераклиги, яқинлар билан қучоқлашиб кўришмаслик, улар билан мулоқотда масофани сақлаш кераклигини таъкидлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 0
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 54
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 14
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 193
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 83
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 39
  • Сўнгги янгиликлар
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 9
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 15
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 9
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 118
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 57
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 48
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 48
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 120
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 54
  • Озиш учун қанча югуриш керак? 06 мая, 21:40 60
  • Британиялик миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй 4 кун давом этди 06 мая, 21:15 111
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 14
  • Бўлимлар