«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 07:52
ЎЗO‘Z

Коронавирус юқтирган Х. исмли бемор бепарволик сабаб ўта оғир аҳволга тушди

03 апр, 12:23 4 012 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус юқтирган Х. исмли бемор бепарволик сабаб ўта оғир аҳволга тушди Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков айримлар вазият мураккаблашиб бораётганини ҳали тўлиқ англаб етмаганини қайд этди:

– Мамлакатимизда 3 апрель соат 9:00 ҳолатида коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган беморлар сони 221 нафарни ташкил этди. Ҳозиргина Вирусология илмий-текшириш институти раҳбарияти билан бўлган суҳбатда аниқландики, беморларнинг 17 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг эса аҳволи нисбатан оғирроқ, деб баҳоланмоқда.

Вазият мураккаблашиб бораётганини ҳали тўлиқ англаб етмадик, чамаси. Ҳанузгача карантин тадбирларига риоя қилмаслик, мантиқсиз, мақсадсиз кўчаларни кезиб юриш, тиббиёт ходимларининг тавсияларига амал қилмаслик ҳолатлари учраб турибди. Аҳамият берсангиз, ҳозирги кунда оммавий ахборот воситаларининг барчаси фақат коронавирусга оид кўрсатувлар, лавҳалар, роликлар беряпти. Нафақат, тиббиёт ходимлари, балки бошқа барча соҳа ходимлари коронавирус касаллиги профилактикаси бўйича нима иш қилишимиз кераклиги ҳақида қайта-қайта гапиряпти. Назаримда, бу каби тарғиботдан кейин касалликнинг клиник белгилари, ундан ҳимояланиш усуллари ёд бўлиб кетиши керак эди.

Минг афсуски, ҳанузгача касаллик клиник белгилари кузатилса-да, бунга бепарволик билан қараб, тиббиёт ходимларига мурожаат қилмасдан, узоқ муддат уйда қолиб кетиб, аҳволи оғирлашгандан кейин шифохонага мурожаат қилаётганлар бор. Куни кеча эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтига Х. исмли бемор олиб келинган. У олиб келиниши билан дарҳол сунъий нафас олиш аппаратига улашга эҳтиёж туғилди. Аҳволи ўта оғир, деб баҳоланди.

Шу ўринда савол туғилади: шу пайтгача, касаллик клиник белгилари пайдо бўлганда тиббиёт ходимига мурожаат қилмасдан, таваккал қилишга, эътиборсиз бўлишга ушбу беморни нима мажбур қилди? У ўз атрофидагиларни, яқинларини, оила аъзоларини, қўйингки кенг жамоатчиликни хавф остига қўйди. Мана шундай йўл тутиш хиёнат эканлигини у англаб етмадими? Ҳалиям кеч эмас. Кўзимизни очайлик, тиббиёт, ички ишлар, миллий гвардия, оммавий ахборот воситалари вакиллари тавсияларига амал қилайлик!

Мамлакатимизда касаллик дастлаб 15 март куни қайд этилган бўлса, мана 17 кунда касалланганлар сони 221 нафарни ташкил этди. Вазият жиддий экани ҳар биримизни сергак торттириши керак. Таваккал қилишга, ўз саломатлигимизни хавф остига қўйишга ҳаққимиз йўқ. Бошқаларни хавфга қўйиш, бошқаларга касаллик юқиш эҳтимолини юзага келтириш ва республикада вазият чигаллашиб кетишига олиб келишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Буни ҳар ким ёдида тутиши керак. Илтимос, ушбу фикрларни оила аъзоларинигизга, яқинларингизга имкон қадар етказинг. Вазият мураккаблашиб кетгач, бу ишларни қилишимизга анча кеч бўлади.

Кузатувлардан маълум бўляптики, бир одамдан 400 дан ортиқ одамга касаллик юқиши мумкин экан. Тасаввур қилинг: мана шу 221 бемор вақтида алоҳидаланмаганда, одамлар орасида қолганида қандай вазият юзага келиши мумкин эди. Эҳтиёт бўлинг, онгли равишда йўл тутинг, дейди Нурмат Отабеков.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 87
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 34
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 1
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 40
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 172
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 37
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Бўлимлар