«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 11:34
ЎЗO‘Z

Бухорода карантинда сақланаётган фуқароларнинг 836 нафари карантин даврини ўтаб, уйига қайтди

02 апр, 20:52 2 349 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода карантинда сақланаётган фуқароларнинг 836 нафари карантин даврини ўтаб, уйига қайтди Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги
Бухоро вилоятида 836 нафар фуқаро карантин даврини ўтаб, оиласи бағрига қайтди. Бу ҳақда Бухоро ҳокимлигида коронавирус инфекциясининг кириб келиши олдини олиш бўйича тузилган штаб масъуллари хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, хориждан қайтган 1917 нафар фуқаро вилоятдаги мавжуд 15 дан ортиқ карантин зоналарига жойлаштирилган. Уларнинг 836 нафари 14 кунлик карантин муддатини ўтаб бўлган. Уларда касаллик чиқмагани боис, уйига қайтарилган. 6153 нафар фуқаро эса уй карантинида сақланмоқда.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги
Бухоро Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати раҳбари Дилноза Комиловага кўра, жорий йилнинг 24 мартига қадар вилоятдаги жами 360 та меҳмонхонада яшаб келган 95 нафар хорижлик сайёҳ 25 март кунидан бошлаб, юртига қайтган.

Қўшимча қилинишича, «Теҳрон—Наманган» рейси орқали жорий йилнинг 16 март куни Наманган халқаро аэропортига учиб келган 15 нафар бухоролик икки ҳафта Намангандаги шифохоналардан бирида карантинда сақланган. 31 март куни эса улар ҳам Бухорога қайтган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 0
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 8
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 64
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 75
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 82
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 29
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 0
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 1
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 0
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 5
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 8
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 50
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 20
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 64
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 49
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 25
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 48
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 88
  • Бўлимлар