«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 18:16
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ОТМга кириш имтиҳонлари янада соддалаштирилади

02 апр, 16:37 3 387 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ОТМга кириш имтиҳонлари янада соддалаштирилади Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари янада соддалаштирилади. Президентнинг тегишли қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қарор билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим муассасаларининг битирувчилари якуний давлат аттестацияси ва ОТМларга ўқишга кириш синовларини бирлаштириш режалаштирилоқда.

Мажбурий фанлар ва мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан бўйича ягона тест апрель – май ойларида ўтказиш таклиф этилмоқда.
Мактаб битирувчилари мажбурий учта фан ва ўзи танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан тест синовларини топширади.

Тест синовларида иштирок этмаган ёки унда қониқарсиз баҳоланганларга белгиланган тартибда, барча абитуриентлар қатори июль-август ойларида тест синовларида қатнашиш ҳуқуқи берилади. Натижалар ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тест синовлари натижалари мактаб битирувчилари умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин ўтказиладиган якуний давлат аттестациясида ҳамда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш танловида инобатга олинади.

ХТВ тест синови фанлари бўйича натижасини умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестатга қўйиш ва ягона маълумотлар базасига киритиш учун минимал кўрсаткични (қониқарлилик даражасини) белгилайди.

Қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишиш ва таклиф билдириш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 1
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 16
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 63
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 74
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 48
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 155
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 2
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 1
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 16
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 56
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 39
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 175
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 21
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 158
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 38
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 56
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 102
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 288
  • Бўлимлар