«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 22:06
ЎЗO‘Z

Мурожаатдан сўнг: минглаб фуқаролар стикер учун берган аризасини қайтариб олди

02 апр, 07:43 3 327 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мурожаатдан сўнг: минглаб фуқаролар стикер учун берган аризасини қайтариб олди Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев қинғир йўллар билан махсус рухсатнома олишга уринаётган «уддабурон» шахсларга мурожаат билан чиққан эди. Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг маълум қилишича, унинг бу мурожаати ортидан 9 мингга яқин фуқаро стикер учун аризасини қайтариб олган.

«Кеча ижтимоий тармоқларда агентлик раҳбарининг ҳиссиётли мурожаатини тарқатдик. Шу мурожаатимиз ҳам таъсир қилди. Бугуннинг ўзида 8900та ариза ариза эгалари томонидан қайтариб олинди», – деди Давлетов 1 апрель куни «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ДХА директори ўз мурожаатида «доставщик» сифатида BMW X7 ва Mercedes каби премиум-класс автомашиналарга рухсат олишга ариза бераётган «уддабурон, учар» тадбиркорларни инсофга чақириб, улар туфайли ҳақиқатан ҳам озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотларини етказиб берувчилар тегишли рухсатномасини ўз вақтида ололмаётганини айтганди.

Русланбек Давлетов
Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг айтишича, махсус рухсатнома учун кунига 20-30 мингтадан ариза келиб тушмоқда.
«Давлат хизматлари марказларида 14та ҳудуд ва Тошкент шаҳрининг 11та туманларида шу хизматлар кўрсатиляпти. 24 соат ишлаш тизимига ўтдик. Бизга келиб тушаётган аризалар сони [кунига] камида 20-30 мингта бўляпти. Бугунги кунга келиб, 102 мингта ариза келиб тушди», – дейди вазир.

Унинг айтишича, электрон тизим такомиллаштирилгани натижасида 1,5 мингта ариза автоматик тарзда рад этилган.
«Электрон тизим шу даражада такомиллаштирилдики, у тадбиркорлик субъектининг кодлари тўғри келмаса, автоматик равишда бекор қилади. Бу дегани бир кунда 20та ходим қиладиган ишни тизимнинг ўзи 5 дақиқада бажаряпти.
Киритилган аризаларнинг 1500таси тизим ёрдамида автоматик равишда рад қилинган
», – деди Давлетов.

Адлия вазири шахсий транспортдан фойдаланиш чеклови фақат пойтахт шаҳарлар ва вилоят марказларига тааллуқли эканига урғу берди.
«Давлат тилида эълон қилинган хабар интернет ресурсларида русчага таржима қилинганида нотўғри маънода чиққанини кўрдик. Бир нарсани аниқ айтиб қўйишимиз керак: биринчидан, бу – Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри, вилоят маъмурият марказларига тааллуқли.
Бошқа туман, шаҳарларидаги ҳудудларга умуман тааллуқли эмас
», – деди Давлетов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 1
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 21
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 12
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 97
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 35
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 1
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 10
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 21
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 37
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 12
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 144
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 97
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 35
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 193
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 48
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 74
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 154
  • Бўлимлар