«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:52
ЎЗO‘Z

Коронавирусни нима тезроқ ўлдиради: совунми ёки антисептик?

01 апр, 23:50 9 282 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусни нима тезроқ ўлдиради: совунми ёки антисептик? Фото: «Zen.yandex.ru»
Ҳозирча вакцина йўқ экан, демак, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда биздан энг муҳим талаб қилинадигани бу — гигиена. Мутахассислар ҳар қандай жамоат жойига бориб келгач, шахсий ёки жамоат транспортидан фойдалангач, эшик тутқичлари, пулни ушлагач, овқатланиш ва таом тайёрлашдан олдин қўл ювишни тавсия этади. Фақат бунда антисептик ёки ювувчи воситалардан тўғри фойдаланиш лозим, деб ёзади «РИА Новости»га таяниб "Хабар" нашри.

Қўлни нима билан ювиш керак?
Фармацевтика саноати қўл учун хилма-хил антисептикларни таклиф этаётганига қарамай, олимларнинг фикрича, совун ва иссиқ сув — энг самаралиси. АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалликлар профилактикаси ва назорат қилиш маркази қўлни совунлаб ювиш имкони бўлмагандагина антисептиклардан фойдаланишни тавсия этади.

Совун коронавирусни қандай ўлдиради?
SARS-CoV-2 — РНК-таркибли бир занжирли вирус. Рибонуклеин кислота занжири икки қават оқсилли қобиқ —капсид билан ўралган. У ёғ ва ёғсимон моддалардан иборат липид билан қопланган. Айнан улардан тожни эслатувчи «тикан»лар ўсиб чиқади.
Совун липид қобиқни парчалайди, ҳатто, бутунлигини сақлаб қолган патоген зарраларни ҳам теридан ажратиб олиб, кўпик билан бирга ювиб юборади.

Қўлни тўғри ювиш жуда муҳим
Сув қанча иссиқ бўлса, шунча яхши. Антибактериал ёки кирсовун каби махсус совун бўлиши шарт эмас, оддий совун ҳам бўлаверади. Муҳими — кўпикланиш, айнан у вирусни ювиб юборади.

Вирус қобиғини парчалаш учун совунга камида 20 сония вақт керак. Совун кўпиги қўлни, яъни билак ва кафтнинг ташқи томонини тўлиқ қоплаши, кўпик бармоқлар ораси ва тирноқлар остига кириши зарур.

Совун билан сув бўлмаса-чи?
Бундай ҳолатда мутахассислар санитайзерлар ёки этанол — оддий спиртли антисептик воситаларни тавсия этади. У коронавирусни 30 сонияларда ўлдиради.

Шу боис антисептик билан ишлов бергач шу заҳоти қўлни артманг, ўзи қурисин.
Олимлар фикрича, дезинфекцияловчи воситадаги этанол 70 фоиздан кам бўлмаслиги зарур. CDC талаби эса сал камроқ — 60 фоиз.

Тадқиқот натижаларига кўра, ёғ ва кир антисептиклар таъсирини камайтиради. Шунинг учун аввал қўлни совунлаб ювиш зарур. Устига-устак, спиртли санитайзерлардан кўп фойдаланиш яхши эмас — улар совундан фарқли равишда терини қўзғатади ва вирусга таъсирчан қилиб қўяди.

Ўзингиз тайёрласангиз ҳам бўлади
ЖССТ сайтига дезинфекцияловчи воситаларни мустақил тайёрлаш бўйича йўриқнома жойланган: 80% этанол ёки 75% 1,45% глицерин ва 0,125% водород пероксиди қўшилган изопропанол.

Спирт ва водород пероксиди инфекцияни ўлдиради, глицерин эса терини намлайди. Бошқа намловчи воситалар ҳам бўлади. Масалан, вера алойи.

Нам салфеткалар
Борди-ю, антисептик бўлмаса, спиртли салфеткалар ҳам ёрдам беради. Бензалконий хлоридли антибактериал воситалар эса SARS-CoV-2 га қарши бефойда, деб ҳисоблайди олимлар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 39
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 388
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар