«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:09
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда инфляция бир ойда 1,3 фоизга тезлашди

01 апр, 14:14 2 656 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда инфляция бир ойда 1,3 фоизга тезлашди Март ойи давомида Ўзбекистонда истеъмол нархлари ва тарифларининг ўртача ўсиш суръати 1,3 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

2020 йилнинг январь-март ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 2,8 фоизга кўтарилди.
Йиллик даврда эса (2019 йилнинг мартига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 13,6 фоизни ташкил қилди.

Нархлар ва тарифларнинг ошиши энг кўп кузатилган озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳида кузатилган – 1,9 фоиз. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 0,9 фоизга, хизматлар эса 0,8 фоизга ошган.

Таққослаш учун, 2019 йил мартида ҳам нарх ва тарифларнинг ўсиши бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлган, нархлар ой давомида 1,5 фоизга қимматлашган эди. 2019 йил мартида ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоизга, хизматлар эса 1,2 фоизга ошганди.

Умумий ҳисобда, 2020 йилнинг I чораги давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 4,3 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,7 фоиз, хизматлар 1,5 фоизга юқорилади.

Таққослаш учун, 2019 йилнинг дастлабки уч ойида нарх ва тарифлар кўтарилиши озиқ-овқат, ноозиқ-овқат ва хизматлар гуруҳларида равишда 6,4 фоиз, 2,4 фоиз ва 2,5 фоизга тенг бўлганди.

2019 йилнинг март ойига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 16,4 фоизга қимматлашган.

Кузатилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий гуруҳлари ичида март ойи давомида мева-сабзавотлар (5 фоиз), гўшт, парранда гўшти ва балиқ (1,7 фоиз), ёғ ва мойлар (1,3 фоиз), нон (1,2 фоиз) ҳамда сут маҳсулотлари сезиларли даражада қимматлашган.

2019 йилнинг охирига нисбатан эса, мева ва сабзавотлар (12,5 фоиз), шунингдек гўшт, парранда гўшти ва балиқ (4,1 фоиз) маҳсулотлари нархида сезиларли ўсиш кузатилди.
Ўзбекистон, инфляция




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 71
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар