«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 12:10
ЎЗO‘Z

ДХА директорининг BMW X7 ва Mercedes’ларга рухсат олишга ариза бераётган «уддабурон»ларга мурожаати

31 мар, 18:35 3 258 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХА директорининг BMW X7 ва Mercedes’ларга рухсат олишга ариза бераётган «уддабурон»ларга мурожаати Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тўрахужаев карантин даврида озиқ-овқат савдоси ва умумий овқатланиш корхоналарининг етказиб бериш хизматлари (“доставка”) учун автотранспортларга махсус рухсатнома олмоқчи бўлаётган айрим шахсларга мурожаат билан чиқди.
“Доставщик” сифатида BMW X7 ва Mercedes каби премиум-класс автомашиналарга рухсат олишга ариза бераётган ҳамда виждони йўқ ва афсуски, тадбиркор шаънига катта доғ тушираётган “уддабурон, учар” тадбиркорларга.

Ҳар ерда рухсатномаларни “сотиш” ҳақида гапирилмоқда. Бунинг асосий сабаби нимада?”, дейилади мурожаатда.

Тўрахўжаевнинг маълум қилишича, карантин даврида озиқ-овқат савдоси ва умумий овқатланиш корхоналарининг етказиб бериш хизматлари учун (курьерлик ва “доставка”) автотранспортларга махсус рухсатномалар олиш учун аризалар сони 30000 дан ортиқни ташкил этмоқда.

“Эътиборлиси, айнан мазкур корхоналар томонидан “премиум-класс“ автотранспорт воситаларига, шу жумладан, BMW X7, Mercedes, Leksus, Hyundai, Captiva, Malibu-2, Tracker ва шунга ўхшаш машиналар учун ҳам “курьерлик”ни амалга ошириш учун аризалар юборилмоқда.

Ушбу аризаларга илова қилинган ҳужжатларда мазкур тоифадаги автомашиналарнинг ҳайдовчилари курьер сифатида расмийлаштирилган иш берувчининг буйруғини тақдим қилмоқда.

Мамлакатимизда ҳукм сураётган ушбу оғир кунларда бундай ишларни амалга оширишга “уддабурон” тадбиркорларимизнинг виждонлари қандай қилиб йўл қўймоқда экан?

Айнан ушбу “премиум-класс” машиналар эгалари вирус тарқатувчи бўлиб чиқса-чи? Майли, пул учун ҳамма нарсага тайёр экансиз, ҳеч бўлмаса, яқинларингиз соғлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Ахир бу вирус “домино” эффекти орқали тарқалади-ку?

“Премиум-класс“ ҳайдовчилари, ушбу маблағни ҳозирги шароитда қийналиб қолган эҳтиёжманд оилаларга сарф этсангиз руҳиятингиз енгил тортармиди?

Махсус рухсатномаларни расмийлаштириш учун Давлат хизматлари марказлари ходимлари тинмай меҳнат қилмоқда. Бизда ҳар бир ҳужжатнинг ҳаққонийлигига алоҳида баҳо бериш катта қийинчиликлар туғдирмоқда.

Бунга асосий сабаблардан бири сиз бўлмоқдасиз!

Айнан сиздек “ҳурматли”лар туфайли ҳақиқатан ҳам озиқ-овқат, дори-дармон, дон маҳсулотларини етказиб берувчилар тегишли рухсатномасини ўз вақтида ололмаяпти!

Балки сизда уят, виждон каби ҳис-туйғулар камроқ, худбинлик эса кўпроқдир, лекин сизни жиноят кодексидаги жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи нормалари ҳам қўрқита олмайдими? Инсонийлик ҳис туйғулари ҳам шундай вазиятда уйғонмайдими?

Бироқ битта нарсани аниқ билишингизни ҳоҳлаймиз, ғаразли мақсадингиз йўлида ҳужжатларни сохталаштиришга жиноий жавобгарлик муқаррардир.

Қадрли фуқаролар! Инсонлигимизни унутмайлик. Ўзимиздан бошқаларни ҳам ўйлайлик.
Тўғри тушунганингиз учун миннатдорман”, дейилади мурожаатда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 65
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 65
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 101
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 292
  • Сўнгги янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 0
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 35
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 70
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 65
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 83
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 42
  • Бўлимлар