«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:43
ЎЗO‘Z

Шов-шув бўлган куни Тошкентда картошкага бўлган талаб 3 баробарга ортган

31 мар, 18:18 3 119 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шов-шув бўлган куни Тошкентда картошкага бўлган талаб 3 баробарга ортган Тошкент шаҳри аҳолиси бир кунда 100 тоннагача картошка истеъмол қилади. 29 март куни уч кунлик истеъмол қилинадиган картошка бир кунда харид қилинган.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шокиров маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

«Тошкент шаҳри аҳолиси бир кунда 100 тонна атрофида картошка истеъмол қилади. Бу максимал кўрсаткич. Бу 80-90 тонна атрофида ўзгариб туради. Коронавирус масаласи кўтарилгач, бозорлар ёпилади, деган шов-шув чиққанидан кейин, талаб кунига 50 тоннага ошди. Кунига 150 тоннадан картошка етказиб бериб турилди.

29 март куни [Тошкент шаҳрида] уч кунлик истеъмол қилинадиган картошка бир кунда харид қилинди. [Шу куни] 338 тонна картошка сотилди.
Уч кунлик картошкани бир кунда истеъмол қилган бўлсак, картошка қолмайдими, деган табиий савол туғилиши мумкин. 30 март куни деҳқон бозорларига 143 тонна картошка чиқариб сотилган бўлса, яна шу куни кечқурунга 153 тонна картошка бор эди.

Бу – Россия, Беларусдан келтирилган импорт картошка. У келиб турибди. Картошка бўйича муаммо бўлиши мумкин эмас.
Миш-мишлар картошка савдоларининг ортишига сабаб бўлган. Бундан буёғига ваҳима қилмасдан керагича харид қилинса, ҳеч қандай муаммо йўқ», – деди Ҳотамбек Шокиров Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида.

У Тошкент шаҳридаги гўшт истеъмоли бўйича статистикани ҳам келтирди.
«Тошкент шаҳрида кунига ўрта ҳисобда мол гўшти 30 тонна, қўй гўшти 10 тонна, товуқ гўшти 10 тонна, жами 50 тонна гўшт маҳсулоти истеъмол қилинади.

Рақамлар динамикаси бўйича маълумотлар бор: гўшт келиши ҳам, савдога чиқарилиши ҳам камайгани йўқ. Биринчи ваҳима бўлган куни бозорга келтирилган гўштнинг ҳаммаси харид қилинди.

Одатда, 10 тонна гўшт келса, куннинг охирида ҳаммаси сотилмаган бўлса, омборхоналарга қайтариларди. Ўша кунлари қайтариш ҳолатлари бўлмади. Гўшт бўйича ҳам ҳозир нормал, кундалик режимга тушиб олдик.
Бозорлар назоратсиз қолмаган, кундалик мониторинг олиб бориляпти
», – дея Ҳотамбек Шокировнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 30 мартдан шахсий автомобиллардан фойдаланиш чекланиши эълон қилингач, 29 март куни пойтахт бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларига навбатлар юзага келган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 47
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 217
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 304
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар