«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 23:59
ЎЗO‘Z

Андижонда махсус рухсатномаларни сохталаштирган шахслар ушланди

31 мар, 17:55 2 192 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижонда махсус рухсатномаларни сохталаштирган шахслар ушланди Фото: Андижон ИИБ
Андижон вилоятида транспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномаларни сохталаштирган шахслар қўлга олинди, дея хабар беради «Дарё».

Андижон ИИБга мазкур жиноят иши сохта ҳужжатлар тайёрлагани учун муқаддам судланган фуқаро А.Ш. томонидан амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилган.
Шунга асосан Олтинкўл ИИБ ҳамда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда фуқаро А.Ш. яқин қариндоши А.З. билан бир гуруҳ бўлиб, Андижон шаҳри, Чинобод кўчасида жойлашган яшаш хонадонида «Карантин COVID-19» махсус рухсатномасини рангли принтер ёрдамида тайёрлаб, 100 минг сўм эвазига таниши А.У. га берганлиги, А.У. эса ушбу ҳужжатдан фойдаланган ҳолда ўзига тегишли Damas русумли автомашинада шаҳар бўйлаб ҳаракатланиб юрганлиги аниқланган.

Фото: Андижон ИИБ
Шунингдек, А.Ш.нинг уйидан сохта 7 дона «Карантин COVID-19» махсус рухсатнома, эски турдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва талонлари, нотариус томонидан берилган ишончномалар топилган ва баённома орқали ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан А.Ш ва А.З.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан фирибгарлик) 228-моддаси 2-қисмининг «б» (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) банди ва 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 27
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 141
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 203
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 0
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 1
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 27
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 171
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 141
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 254
  • Бўлимлар