«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 04:39
ЎЗO‘Z

Вакцина яратилгунига қадар коронавирусни енгиш усули айтилди

30 мар, 09:43 4 643 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вакцина яратилгунига қадар коронавирусни енгиш усули айтилди Одамларга коронавирус тарқалишининг кўлами ва бу билан боғлиқ хавфлар ҳақида тўлақонли маълумот бериш, шунингдек, оммавий изоляция қилиш эпидемиянинг олдини олишга ёрдам беради, деди россиялик эпидемиолог-шифокор Михаил Фаворов.

Унинг таъкидлашича, Хитойнинг Ухан шаҳрида COVID-19 эпидемиясига қарши қаттиқ чоралар кўрилди ва вақт ўтиши билан инфекция юқтириш сони камайиб борди.

«11 миллионлик аҳолиси бўлган шаҳар кўчаларида «ҳаёт тўхтади». Шаҳарни карантинга ёпишди ва тўлиқ назорат ўрнатилди, фавқулодда чоралар кўрилди. Бу тартибни бузганлар қаттиқ жавобгарликка тортила бошланди ва бунинг учун икки-уч йил эмас, балки ўн йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиш ҳолати кузатилди», – деди эпидемиолог.

Унинг сўзларига кўра, инфекциянинг янги ўчоқлари пайдо бўлишини олдини олиш учун одамлар уйда қолишлари керак.

«Бундай хавфли касалликларга бефарқлик изсиз қолмайди. Италияни мисол қилайлик. Мамлакат кўплаб қурбонлар бермоқда. COVID-19 воқеаси у ерда миллий фожиага айланди. Аҳолининг ўзини-ўзи изоляция қилиши натижасидагина эпидемияни вакцина ишлаб чиқилишига қадар тўхтатиш мумкин», деди шифокор.

Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, ҳозирда касалланганлар сони 710 мингдан зиёдни, вафот этганлар 33 минг нафардан ортиқни ташкил қилмоқда.

Коронавирус билан касалланганлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда, инфекциядан вафот этганлар сони бўйича мамлакат Италия (10779), Испания (6606), Хитой (3304), Эрон (2640) ва Франциядан (2606) олдинда бормоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 18
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 63
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 20
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 202
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 83
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 18
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 36
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 14
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 97
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 54
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 38
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 46
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 156
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 76
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 59
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 57
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 145
  • Бўлимлар