«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 19:00
ЎЗO‘Z

Карантинда ўтган яна бир тўй. Хизматда — ниқоб таққан ва қўлқоп кийган Мавлуда Асалхўжаева (видео)

29 мар, 22:44 7 375 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантинда ўтган яна бир тўй. Хизматда — ниқоб таққан ва қўлқоп кийган Мавлуда Асалхўжаева (видео) Ижтимоий тармоқларда карантин даврида ўтказилган яна бир тўй маросимидан лавҳалар тарқалди. Видеолавҳада тадбир хонадон ичида ўтказилаётганини кўриш мумкин, бироқ бу маросим айнан қаерда ва қачон ўтказилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Видеонинг биринчи қисмида келин-куёв ҳовлидан уй ичига кириб бораётганини кўриш мумкин. Иккинчи қисмида эса бир гуруҳ аёллар (уларнинг айримлари юзига ниқоб таққан) хонанда Мавлуда Асалхўжаеванинг қўшиғига рақсга тушаётганини кўриш мумкин.

Хонанданинг ўзи ҳам хизмат вақтида нафақат юзига ниқоб таққан, балки қўлига бир марталик қўлпоқ ҳам кийган.

pic.twitter.com/OpBtFzXgiy

— Shukhrat (@bankir2102) March 29, 2020

28 март куни Тошкентнинг Юнусобод туманида куёв-навкар маросими ўтказилгани, шундан сўнг маросимнинг барча иштирокчилари ИИБга олиб борилгани, ҳолат юзасидан суриштирув бошлангани хабар қилинган эди. Маросим ташкилотчиси тўйни ўтказмаслик ҳақида бир кун аввал огоҳлантирилганини тан олган. Шунга ўхшаш ҳолат 27 март куни Чилонзорда ҳам кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида 23 мартдан бошлаб тўй-маросимларнинг ўтказилиши бекор қилинган эди. 27 мартдан бошлаб эса заруратсиз кўчага чиқиш, кўчада ва жамоат жойларида уч кишидан ортиқ бўлиб тўпланиш тақиқланган эди. Фуқаролар ўзаро мулоқот чоғида икки метр масофа сақлаши шартлиги белгиланган эди.
ниқоб таққан, қўлқоп кийган, Мавлуда Асалхўжаева




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 44
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 38
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 29
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 121
  • Сўнгги янгиликлар
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 0
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 0
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 88
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Бўлимлар