«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 05:25
ЎЗO‘Z

Алламжонов: «Вирус тарқалиш занжирини узишнинг энг оддий ва самарали йўли – уйда қолиш»

29 мар, 22:00 3 297 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алламжонов: «Вирус тарқалиш занжирини узишнинг энг оддий ва самарали йўли – уйда қолиш» Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов коронавирус инфекцияси тарқалишини назоратга олиш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Алламжонов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига видео жойлаштириб, эпидемияни тўхтатишга оид мулоҳазаларини билдирди.

«Вирус тарқалишидаги занжирни тўхтатиш учун барча уйда қолиши керак! Йиғинлар ва мулоқотни тақиқлаш керак.

Ана шунда ҳам, 5-10 кун давомида касалланганлар статистикаси сони ортиб бориши мумкин. Аммо улар уйда қолгани учун жуда камчиликка юқтира олишади. Энг юқори нуқтага чиқиб, секин пасаяди. Улар худди кўпикдек йиғиб олинади, кейин эса карантин зонага ажратилиб, касалланганлар шифохонага жойлаштирилади.

Бўм-бўш кўчалар ва транспортлар дезинфекция қилинади, маълум муддат ўтгач у ердаги бор вируслар ҳам ўлади. Самолётлар учмайди, чегаралар ва вилоятлар ёпилади. Шаҳар бўйлаб касалликка чалинганлар йиғиб чиқилади. Ва шу тариқа шаҳар тозаланади.

Бунинг учун 1 ой етиши мумкин. Ҳукумат барчасини режа асосида тўғри олиб боряпти, деб ҳисоблайман. Фақат одамлар буни тўғри тушунишлари керак. Барча давлатлар деярли шундай қилмоқда.

Иккинчи босқичда тозаланган давлатлар ўртасида авиаалоқалар қайта тикланади. Ва бўлди. Схема шунақа менинг тушунчамда», – дейди Комил Алламжонов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 56
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 299
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 93
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 103
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар