«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:46
ЎЗO‘Z

Она-бола эҳсон тарқатаётган имом-хатибни омма олдида ҳақорат қилди

29 мар, 18:28 10 935 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Она-бола эҳсон тарқатаётган имом-хатибни омма олдида ҳақорат қилди Фарғонанинг Қува туманида эҳсон тарқатаётган имом-хатиб омма олдида ҳақорат қилинди. Манбамизга кўра, воқелик 2020 йил 25 март куни Қува тумани Деҳқон бозорида содир бўлган.

Айтилишича, маҳаллий тадбиркорлар карантин муносабати билан кам таъминланган оилалар учун маълум миқдорда бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини жамлаб, унинг тақсимотини туман имом-хатибдан илтимос қилишади. Шунга биноан эҳсонлар Деҳқон бозорида тарқатилаётган пайтда Д. М. (она) ва С.С. (ўғил) шахсий «Дамас»ида (!) келиб, маҳсулотлардан ўзларига ҳам берилишини талаб қилишади. Бироқ имом-хатиб эҳсонлар фақат муҳтожлар учун эканини, улар (она-бола) бундай тоифага кирмаслигини айтади.

Бундай жавобдан сўнг она-бола ғалва кўтариб, атрофдагилар эътиборини жалб қилган ҳолда имом-хатибни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилишга тушади. Камига айни жараённи уяли телефони орқали тасвирга олиб, «Бизнинг Қувада имом-хатиблар кам таъминланган оилаларга эмас, фақат ўзига ўхшаган бойвачча ҳожиларга эҳсон қилади», деган маънода ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборади.

Воқеликнинг эртаси куни (26 март) ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари суриштирув ўтказишга тушганда она-бола уларнинг қонуний талабларига бўйсунмай навбатдаги ҳуқуқбузарлик содир этгани ҳам айтилади.

Ҳолатга аниқлик киритиш учун Қува тумани маъмурий суди билан боғландик. Суд раиси Азизбек Жумаев воқеликни тасдиқлаб, куни кеча она-болага оид маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилганини маълум қилди.

Суд мажлиси якунига кўра, ҳуқуқбузар она жарима жазосига тортилган бўлса, унинг ўғлига нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 93
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 43
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар