«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:14
ЎЗO‘Z

Намангандаги илк бемордан яна 5 қариндошига ва ҳамширага вирус юққани маълум бўлди

29 мар, 14:53 4 831 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Намангандаги илк бемордан яна 5 қариндошига ва ҳамширага вирус юққани маълум бўлди 29 март куни Ўзбекистонда аниқланган жами 29та янги ҳолатдан 6таси Наманган вилоятида қайд этилгани маълум қилинди.
Наманган вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ўринбосари Давлатали Қосимов вилоятда коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида қўшимча маълумот берди.

«12 мартда Туркия орқали умра зиёратига бориб келгандан сўнг уй карантинида назоратда бўлган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1969 йилда туғилган аёл коронавирус инфекциясига чалинганликда гумон қилиниб, 24 март куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига карантин кузатувига ётқизилди ва 26 март куни унда коронавирус инфекцияси аниқланди. Шу билан бирга, инфекция бу аёлдан унинг онаси, синглиси, қизи ва набирасига ҳам юққани ҳамда унинг 72 ёшли онаси сурункали касалликлари оқибатида 26 март куни вафот этганлиги ҳақида хабар берилганди.

Бугун, 29 март куни тонгда ушбу аёлнинг карантин кузатувида бўлган яна 5 нафар қариндошида ҳамда онасига тиббий хизмат кўрсатиб келган патронаж ҳамширасида, жами 6 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Умра зиёратига борган аёлнинг синглиси, синглисининг келини, акаси, акасининг турмуш ўртоғи, жияни ҳамда тиббий ҳамширанинг коронавирус инфекцияси таҳлили мусбат натижа берди.

Ҳозирги кунда ушбу фуқаролар билан оилавий ва яқин мулоқотда бўлганларнинг барчаси вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ва иккиламчи мулоқотда бўлганларнинг барчаси махсус жиҳозланган изоляторларга жойлаштирилди. Ҳозирда уларнинг соғлиги малакали мутахассислар томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Бугунги кунга Наманган вилоятида қайд этилган жами коронавирусга чалиниш ҳолати 12тани ташкил этмоқда.

Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари! Вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази номидан сиздан уйдан чиқмасликни, коронавирус профилактикаси талабларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз! Ҳаётингизни, оилангизни, фарзандларингизни, ота-онангизни, халқимиз келажагини хатарга қўйманг!», дейди вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи ўринбосари Давлатали Қосимов.

Наманганда яна бир киши Истанбул-Тошкент рейси билан учиб келиб, уй карантинида сақланган, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида карантин кузатувида бўлиб, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораторияси таҳлил натижаларига кўра, коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган.

29 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари сони 133тани ташкил этмоқда. Шундан 2 киши вафот этган ва 7 киши соғайган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 111
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 215
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар