«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:38
ЎЗO‘Z

Тошкентда карантин шартларини бузиб, никоҳ тўйи ўтказишга уриниш ҳолати кузатилди (видео)

28 мар, 11:22 7 071 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда карантин шартларини бузиб, никоҳ тўйи ўтказишга уриниш ҳолати кузатилди (видео) 27 март куни ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири Тошкентда эълон қилинган карантин шартларини бузиб, тўй қилиш ҳолатлари ҳақида хабар қилди, деб ёзмоқда «Daryo» нашри.

Жумладан, Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйларнинг бири ёнида катта тўй ташкиллаштирилган ва тадбирда иштирок этувчиларнинг аксар қисми тиббий ниқоб тақмаган.

Уйда яшовчи фуқаролар дарҳол тегишли органларга мурожаат қилган ва воқеа жойига шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари етиб келган. Тўй ташкилотчилари билан суҳбат ўтказилиб, уларга карантин тартиб-қоидалари тушунтирилгач, маросим бекор қилинган.

Шунингдек, «Фарҳод» бозорида 27 март куни соат 07:00 да эски буюмлар растаси савдо қилишни бошлаган ва бу ҳам карантинда эълон қилинган вақтинчалик тақиқни бузиш ҳолати ҳисобланади. Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари бозорга етиб келган ва савдони бошлаган фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда карантин эълон қилинганига қарамай Тошкент шаҳридаги ресторанларнинг бирида никоҳ маросими ўтказилгани акс этган видео ҳам тарқалган. Унда безатилган, бироқ одамларсиз дастурхонда тўй маросими ўтказилгани акс этган. Тасвирларнинг карантиндан олдин ёки у эълон қилинганидан кейин олингани юзасидан аниқ маълумотлар йўқ.

pic.twitter.com/OBj1Bkbf7E

— Shukhrat (@bankir2102) March 28, 2020

23 мартдан бошлаб Ўзбекистонда тўйлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланган. Шунингдек, махсус комиссия қарорига кўра 27 мартдан бошлаб фуқароларга зарурат бўлмаганда кўчага чиқиш тақиқланган. Улар дори-дармон ёки озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учунгина ташқарига чиқиши мумкин.
никоҳ тўйи, карантин шартлари




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 111
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 215
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар