«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 11:31
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари учун тўхтатилди

27 мар, 13:48 4 490 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари учун тўхтатилди Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси кенг миқиёсда тарқалишининг олдини олиш мақсадида 27 март, жума куни соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро йўналишларда барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу чеклов чораси юк ташувлари билан шуғулланаётган автотранспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан татбиқ этилмайди. Бироқ юк автотранспорт воситаларида ҳужжатларда қайд этилмаган шахсларнинг ҳаракатланишига ҳам йўл қўйилмайди.

«Жорий этилаётган вақтинчалик чеклов чораларини тўғри баҳолаган ҳолда унга сўзсиз амал қилишингизни сўраб қоламиз. Зарурат бўлмаганда, кўчага чиқмасдан, оила даврасида қолиш жуда муҳимлигини эслатиб ўтмоқчимиз», — дейилади вазирлик ахборотида.

Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг қўшимча қилишича, вилоятлараро ҳаракатланишга нисбатан чеклов чоралари нафақат енгил автотранспорт ва автобуслар учун, балки авиа ва темир йўл қатновлари учун ҳам амал қилади.

Аввалроқ Тошкент, Наманган, Андижон, Гулистон, Бухоро, Самарқанд, Навоий, Зарафшон шаҳарларига кириш-чиқиш чеклангани, 28 мартдан бошлаб Қарши шаҳрига кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида хабар берилган эди. 24 март куни Қамчиқ довони бўйлаб транспорт ҳаракати тўхтатилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 111
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 215
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 0
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 1
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 3
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 9
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео) 05 мая, 05:12 42
  • Бўлимлар