«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:15
ЎЗO‘Z

Коронавирус билан оғриганларнинг 13 нафарида зотилжам пайдо бўлган

26 мар, 17:30 5 656 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус билан оғриганларнинг 13 нафарида зотилжам пайдо бўлган Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус ташхиси билан даволанаётган беморларнинг айни вақтдаги ҳолати ҳақида маълумот берди.

«Коронавирус билан оғриганларнинг барчаси Вирусология илмий-текшириш институтида даволанмоқда. Уларнинг саломатлик бўйича кўрсаткичлари доимий назоратга олинган.

Ҳозирги пайтда жами 60 нафар беморнинг 13 нафарида коронавирус инфекцияси туфайли юзага келган пневмония (зотилжам — ўпка яллиғланиши)белгилари пайдо бўлган, ташхис рентген текшируви ёрдамида тасдиқланган. Мана шу беморлардан 4 нафарининг аҳволи даволовчи мутахассислар томонидан оғир деб баҳоланмоқда. Аммо унутмаслигимиз керакки, тиббиётда оғир ва ўта оғир ҳолат кескин фарқ қилади
», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Мутахассис буйрак трансплантацияси қилинган беморларнинг коронавирусга чалиниш эҳтимоли қай даражада бўлиши тўғрисидаги саволга ҳам жавоб қайтарди.

«Нафақат буйрак трансплантацияси жарроҳлик амалиёти ўтказилган шахслар, балки бошқа сурункали соматик касалликларга чалинган аҳоли ҳам хавфли гуруҳга киради. Демак, биз уларни касалланиб қолишдан ҳимоя қилишимиз керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам касалликка эрта ташхис қўйилиб, асоратлар юзага келмасдан туриб даволаш муолажалари бошланса, жиддий асоратларсиз даволаб юбориш имконияти сақланиб қолади ва мавжуд», деди у АОКАда ташкил этилган штабда ўтказилган брифинг чоғида.

Нурмат Отабеков касалликнинг онадан ҳомилага ўтиши ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаганини билдирган.
«Мавжуд тиббиёт адабиётларда коронавирус инфекциясини онадан ҳомилага ўтганини тасдиқловчи маълумотлар йўқ», деди у.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 47
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 217
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 304
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар