«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 21:06
ЎЗO‘Z

Бугун тунда Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш ёпилади

26 мар, 15:12 3 415 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бугун тунда Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш ёпилади Андижон вилояти аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида вилоят ҳокимининг 2020 йил 26 мартдаги фармойиши билан, 2020 йил 27 март куни соат 00:01 дан бошлаб, Андижон шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва Андижон шаҳридан Республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан вилоят туманларига чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Андижон шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Андижон шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Андижон шаҳрига кириш учун, вилоят туманларидан Андижон шаҳридаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган маъсул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Белгиланган тартибдан бошқа зарурат бўлмаганда харакатланувчи транспорт воситалар қатновини карантин муддати тугагунга қадар тўхтатиб турилади.

— тегишли бошқарма, идора ва ташкилотлар томонидан Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш жойларига вақтинчалик постларнинг фаолиятини ташкил қилиш ва назоратни янада кучайтириш;

— шаҳар ҳудудига кириш ва чиқиш жойларини мутахассислар билан таъминлаш ҳамда тепловизорлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш;

— Андижон шаҳрига кириб келаётган ва чиқаётган ҳар қандай юк ташиш машиналари, ходимлар бошқарувидаги автомашиналарини мажбурий дезинфекция қилинишини таъминлаш;

— шаҳар ҳудудига кириш ва чиқишга қўйилган чекловларга ҳамда аҳолининг карантин қоидаларига қатъий риоя этилишини ҳамда карантин қоидаларини бузган шахсларга ўз вақтида қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилишини таъминлаш;

— Андижон вилоятида ободонлаштириш ва қурилиш ишларида ишлаётган қурувчилар, ишчилар ва муҳандислар учун ётоқхона ва зарур шарт-шароитларни ташкил этиш;

— табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси, телефон алоқаси учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, икки ой давомида ўчирилмаслигини таъминлаш вазифалари юклатилди.

— Шаҳар ва туманлардаги деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат дўконларига қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек, дорихоналарга дори-дармонлар ва антисептик воситаларни олиб кирилишида алоҳида махсус рухсатнома асосида, юк ташиш машинаси ва маҳсулотларни дезинфекция қилган ҳолда кириши таъминланади.

Ушбу фармойишга асосан, белгиланган тартиб ва интизом карантин муддати тугагунга қадар қонуний кучга эга эканлигини билдириб ўтилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 0
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 0
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 0
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 12
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Бўлимлар