«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 16:46
ЎЗO‘Z

Адвокатлар телефонининг “назорат қилиниши” ҳақидаги норма атрофидаги муҳокамалар

25 мар, 22:30 2 653 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адвокатлар телефонининг “назорат қилиниши” ҳақидаги норма атрофидаги муҳокамалар Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланган янги қонун билан прокурорнинг розилигига кўра адвокатнинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувлари, узатиладиган хабарлари ва маълумотларини назорат қилиш белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров адвокатларга мурожаатнома эълон қилиб, мазкур қонун адвокатлар ҳамжамияти билан ҳисоблашмасдан қабул қилинаётганидан норозилик билдирди. Унда, жумладан, шундай дейилади:

Албатта, бугун Сенат томонидан маъқулланган, адвокатлик фаолиятимизга тегишли ўзгаришларга менинг ҳам қатъий эътирозим борлигини билдираман. Бу ҳолатдан, адвокат ва Адвокатлар палатаси Раиси сифатида - норозиман. Қонун ҳужжатларида, адвокатларга тегишли қонун ҳужжатлари лойиҳаси, Адвокатлар палатаси Раиси томонидан имзоланиши (розилик олиниши) белгиланган. Бирок, қонунчиларимиз томонидан бу тартибга риоя қилинмади. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Раис Алим Эрназаров, юқорида эсланган қонун лойиҳасига имзо (виза) қўймаган.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, адвокатларимиз жипслигида адвокатлик фаолиятида халқаро стандартларни тадбиқ этишга ҳаракат қилади
”.

Ушбу хабар ахборот маконида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлгач, Адлия вазирлиги расман тушунтириш бериб, вазиятни бир оз ойдинлаштирди. Маълум бўлишича, гап “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси (“Адвокатнинг дахлсизлиги”) янги таҳрири ҳақида экан.

“Ижтимоий тармоқларда Сенат томонидан маъқулланган адвокатларга оид қонун ҳужжатига киритилган таҳририй ўзгартириш нотўғри талқин қилинаётгани ва турли тушунмовчиликларга сабаб бўлаётгани кузатилмоқда. Ушбу вазият юзасидан қуйидагича изоҳ берилади.

Аввало ушбу тартиб энди жорий қилинмаётгани, балки 1998 йилдан бери амалда эканини эътиборга олиш лозим.
Қолаверса, ҳужжатга бор-йўғи таҳририй ўзгартириш киритилмоқда, тартиб ўзгармаяпти.

Ушбу ахборотни оммага тарқатаётган манбаларни моҳиятга мос келмайдиган чалғитувчи сарлавҳалар орқали омманинг ҳиссиётлари билан ўйнашмасликка чақирамиз”, дейилади вазирликнинг расмий хабарида.

Вазирликнинг изоҳи билан Сенат ахборот хизматининг мавзуни чала-чулпа ёритиб нопрофессионал ҳаракат қилгани англашилган бўлсада, ижтимоий тармоқлардаги норозилик босилмади. Аксарий адвокатлар ва юристлардан иборат фойдаланувчилар Қонуннинг 6-моддаси маънавий эскирганлигини, янги таҳририда ҳам моҳиятан ўзгармаганини ва халқаро ҳуқуқ мезонларига зидлигини таъкидлашмоқда. Қолаверса, қонунчиликка терс ўлароқ, унинг адвокатлардан яширинча қабул қилинаётгани бўйича эътирозлар ҳам ўринлидир.
Депутат ва сенаторларимиз Президент фармонида адвокатларга дахлдор қонун ҳужжатлари Адвокатлар палатаси билан келишилиши лозимлиги белгиланганидан бехабармилар? Ёки билсалар ҳам назар-писанд қилишмайдими? Менинг фикримча, муаммо қонунни қабул қилиш ёки қилмасликда эмас, балки лойиҳаси муҳокамага қўйилмагаганлигида ва Палата келишувидан ўтказилмаганлигидадир. Констициявий судга мурожаат қилинса, балки (зора) ушбу ҳолатлар инобатга олинар?..
Тоҳирбек Тожибоев, адвокат

Нимага суд эмас, прокурор розилиги билан дейилган. Прокурорларнинг бизга тазйиқ ўтказишига тайёр баҳона бўлади-ку бу. Адвокатлар палатасини бу масалада қўллаб-қувватлаймиз. Бу фожиа ҳақида тезда Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат тайёрлаш керак. Қонун чиқарувчилар Президентнинг фармонини тескари қилиб бажараётганлигини мана шу ҳолат мисолида исботлаб берамиз. Қонунда адвокатларнинг улар ҳимояси остидаги шахс билан холи учрашуви белгиланиб турган бир пайтда, уларнинг телефонини эшитиш нимаси?!!



Мавзуга оид янгиликлар
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 40
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 233
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 190
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 252
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 48
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 62
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 40
  • Бўлимлар