«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 11:00
ЎЗO‘Z

«Корзинка» ходими коронавирусга чалинган одам билан мулоқот қилганини билгач, дарҳол давлат органларига хабар берди

25 мар, 20:30 5 263 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Корзинка» ходими коронавирусга чалинган одам билан мулоқот қилганини билгач, дарҳол давлат органларига хабар берди «Корзинка» супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов томонидан хабар қилинишича, Сарикўлдаги маркет ходимларидан бири коронавирусга чалинган одам билан мулоқот қилган. У бу ҳақда билгани ҳамоно уйидан чиқмаган ва тезда ҳамкасблари ҳамда раҳбариятга бу ҳақда хабар берган.

Тадбиркор шундан сўнг дарҳол кўрилган чора-тадбирлар ҳақида ўз каналида маълумот берди.
— Карантин шароитларидаги турли хавф-хатарларга қарши кўраётган чораларимиз ва маркетларимиз фаолияти ҳақида ҳикоя қилишда давом этамиз. Балки бизнинг тажрибамиз шундай даврда бошқа корхоналарга ҳам фаолиятларида асқотар.

Барча корхоналар ўз ходимларига ўзларини қандай тутишлари кераклигини етказиш учун айнан ҳозир муҳим палладир. Уларнинг онгига, вазиятни тўғри таҳлил қилишига жуда кўп нарса боғлиқ.

1. 22 март тонгида билдикки, Сарикўлдаги маркетимиз ходимларидан бири коронавирус аниқланган шахс билан мулоқотда бўлган.
2. Ходимимиз эса ўз уйидан чиқмай, ҳолатдан воқиф бўлгач, дарҳол бизга хабар берган.
3. Биз эса шу заҳоти маркетни ёпдик ва давлат органларига хабар қилдик.
4. Тез орада маркетга шаҳар санитария ва эпидемиология назорати ва бошқа масъул хизматлар ходимлари келишди. Уларнинг профессионаллиги ва ўз ишларини пухта бажариши бизни лол қолдирди. Бутун жараён қатъий қоида ва тартибга кўра ўтказилди.
5. Маркетнинг барча ходимлари, хусусан, дам олишда бўлганлар ҳам бир соат ичида зудлик билан тўпланди. Уларнинг барчасидан коронавирусга чалинмаганлик бўйича анализлар олинди. Натижалар 23 март куни кечаси чиқиши керак эди. Сўнг маркетнинг бутун жамоаси икки ҳафталик карантинга юборилди.
6. Маркетда катта тозалаш ишлари ва чуқур дезинфекция амалиёти олиб борилди. Буларнинг бари шаҳар санитария хизматининг қатъий назорати остида амалга оширилди.

Ҳа, айтганча, бир нарсани унутаёзибман, бугун эрта тонг маҳали биз бутун маркет ходимларининг тест натижаларини олдик, улар орасида бемор билан мулоқотда бўлган ходим ҳам бор. Барча натижалар салбий — коронавирусни инкор этади. Ура!!!

Лекин барибир ходимлар жамоасига карантин учун таътил қайд этганимиз сабабли энди янги смена ишга киришади.
Айни чоғда супермаркет учун ишчиларнинг янги жамоаси тезкор мослашув жараёнидан ўтмоқда. Эртадан эса Сарикўлдаги маркетимиз харидорларга ўз эшикларини яна кенг очади.

Шу боисдан мен санитария-эпидемиология хизматларининг барча врач ва ходимларига, «Корзинка» тармоғининг барча ходимлар жамоасига ва шунингдек, бундай мушкул кунларда ишлаётган ва бизнинг ҳаммамизни зарур хизмат, керакли нарсалар билан таъминлашда давом этаётган тиббиёт вакиллари, чакана савдо ишчилари, бозорда ишлаётган сотувчилар, дорихона ва ёқилғи қуйиш шохобчалари ходимларига, барча-барча соҳа ва тармоқлар ишчиларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчи, қўллаб-қувватловимни етказмоқчиман.

Бизнинг ходимларимиз — суянса, ишонса бўладиган малакали мутахассислар жам бўлган ҳақиқий уюшқоқ жамоадир ва мен бу учун улардан миннатдорман.
Ҳозир биздаги энг бебаҳоси — бу ҳалоллик ва очиқликдир. Биз фақатгина шу йўл билан пандемия ҳамласи устидан ғалаба қозона оламиз.

ПС. Бизнинг янги логомиз (тимсолимиз) харидорларимиз харид вақтида хавфсиз оралиқ масофага риоя қилишларини эслатиб туради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 8
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 64
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 75
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 82
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 29
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 217
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 4
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 8
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 49
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 19
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 64
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 49
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 25
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 48
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 88
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 194
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 75
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 125
  • Бўлимлар