Унинг айтишича, бемор бир одам телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин.
«Бугунги кунда телефонлар энг кўп ишлатиладиган анжомлардан бири. У ўзида турли вируслар, шу жумладан, коронавирусни ҳам сақлаши мумкин. Бемор бир одам телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам ўтиши мумкин. Коронавирус тўлқинлар орқали юқмайди. Буни тўғри тушуниш керак», — деди Баҳром Алматов.
Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 37 нафарга етгани хабар берилганди.