«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 03:28
ЎЗO‘Z

«Бугун қариндошларга яхшилик — уларнинг олдига бормаслик» — Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

21 мар, 00:11 3 788 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бугун қариндошларга яхшилик — уларнинг олдига бормаслик» — Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров аҳолини коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун имкон қадар кўпроқ уйда ўтиришга чақирди. Унинг видеомурожаати «Telegram»даги @koronavirusinfouz расмий каналида эълон қилинди.

Биз қадим-қадимдан байрамларни ўтказишда силаи раҳм қилардик. Яъни қариндош-уруғдан хабар олишга тарғиб қилардик. Лекин ҳозирги вазият буни талаб қилмайди. Шунинг учун бугун силаи раҳм қилиш, яъни қариндош-уруғга яхшилик қилиш — уларнинг олдига бормаслик билан бўлади.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) мўмин-мусулмонларга таълим бериб айтардиларки, ҳақиқий мусулмон шундай кишики, бошқаларга ўзининг тилидан ҳам, қўлидан ҳам озор бермасин. Ҳақиқий мўмин шундай мўминки, ўзи яхши кўрган нарсасини бошқага раво кўради, ўзи ёмон кўрган нарсани бошқага ҳам раво кўрмайди. Шундай экан, биз мана шу касалликнинг бошқаларга юқиб, тарқалиб кетишини хоҳламасак, имкон қадар кўпроқ уйда ўтиришимиз керак.

Аллоҳ Қуръони каримда марҳамат қиладики, «агар менинг берган неъматларимга шукур қилсангиз, ўшанда сизга неъматимни яна-яна зиёда қилиб бераман». Шундай экан, Аллоҳнинг ҳар бир неъматининг қадрига етмоқ керак. Касалликлардан оиламизни муҳофаза қилайлик. Аллоҳнинг ўзи сақласин
, — дейди Тошкент шаҳар бош имом-хатиби.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 75
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 44
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 72
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар