«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 10:35
ЎЗO‘Z

Коронавирусга қарши курашаётган ўзбек шифокорлари

20 мар, 18:08 4 677 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусга қарши курашаётган ўзбек шифокорлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида коронавирусга чалинган беморларга тун-у кун хизмат кўрсатаётганлар — Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош врачи, тиббиёт фанлари доктори, Муҳайё Асилова (марказда) ва унинг аҳил жамоаси суратини эълон қилди.

«Азалдан халқимиз томонидан инсонларга шифо улашгувчилар қадрланиб келинган. Негаки, саломатлик энг қутлуғ неъматдир. Ана шу улуғ неъматни асрашдек шарафли касбни танлаган шифокорларимизнинг зиммасида катта масъулият бор. Шундай шарафли вазифани ўз қасамёдига содиқ қолган ҳолда бажариб келаётган тиббиёт ходимларининг ҳар бир куни қаҳрамонликдир.

Коронавирус инфекцияси дунёга таҳдид солиб турган бир пайтда, тиббиёт ходимлари зиммасидаги масъулият янада ошиши билан бирга, улар фаолиятининг ҳар куни, керак бўлса, ҳар дақиқаси қаҳрамонлик эканлиги яққол намоён бўлмоқда. Айни вазиятдан келиб чиқиб, коронавирус инфекциясига чалинган ёки гумон қилинганларга биринчи бўлиб, тиббиёт ходимлари рўбарў келишади. Ўз касбига содиқ қолган ҳолда, беморларни тиббий кузатувга олишиб, зудлик билан даволаш чораларини кўришмоқда.

Мана шундай фидойилик ва қаҳрамонликка дунё халқлари қатори, ватандошларимиз ҳам гувоҳ бўлишмоқда ва эътироф этишмоқда. Кечадан буён шифокорларимиз томонидан уюштирилаётган «Мен сиз учун ишда қолдим, сиз мен учун уйда қолинг!» челленжи аҳолининг меҳри ва эътирофига сазовор бўлди. Ушбу челленжга кўплаб муносабатлар билдирилмоқда.

Жумладан: «Аслида ҳар ким ҳам шифокор бўлолмайди, ҳар ким ҳам мана шундай мураккаб вазиятда садоқатини намоён қилолмайди. Лекин хонадонидан энг масъулиятли нуқта томон йўл олаётганида, уни минг хавотир билан кузатиб қўяётган рафиқасига, турмуш ўртоғига, меҳрибон онаси, отаси, кўзлари мўлтираб турган ўғли ё қизига: «Ҳали ҳаммаси яхши бўлади...», дея кулиб таскин берган, иш жойида мижжа қоқмай хизмат қилаётган шу шифокорлар чин фидойи инсонлардир. Улар ҳақиқий қаҳрамонлардир» каби илиқ муносабатлар шифокорларнинг фаолиятига ҳақиқий баҳодир.

Шу ўринда аҳоли томонидан билдирилаётган эътирофлар тиббиёт ходимлари учун улкан мукофотдир. Бундан ташқари, саховатпеша инсонлар томонидан аҳоли ўртасида гигиена воситаларининг хайрия сифатида улашилаётгани, шунингдек, коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишига қарши матонат билан курашаётган жонкуяр тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ташаббуслари билан чиқаётгани қувонарлидир. Бу азалдан юртга кулфат келганда халқимизнинг бир ёқадан бош чиқариб, бирлашишга қодир эканининг яна бир ёрқин далилидир.

Энг муҳими, шифокорларимизнинг тавсияларига қатъий амал қилган ҳолда, имкон қадар кўчага чиқмасдан гигиена қоидаларига амал қилсангиз тиббиёт ходимларига энг катта кўмакни берган бўласиз. Бирдамлигимиз эса дунёни ларза солаётган офат устидан ғолиб бўлишимизда ҳал қилувчи рол ўйнаши шубҳасиз», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
ўзбек шифокорлари, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 252
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 74
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 110
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 155
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 7
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 54
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 40
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 49
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 267
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 124
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 70
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 144
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 205
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 177
  • Бўлимлар