«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 11:00
ЎЗO‘Z

Расмий хабар: Коронавирус аниқланган беморлар аҳоли орасида бўлишмаган

19 мар, 16:54 4 899 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расмий хабар: Коронавирус аниқланган беморлар аҳоли орасида бўлишмаган Фото: «Xabar.uz»/Нурмат Отабеков
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус аниқланган беморлар аҳоли орасида бўлишмаганини маълум қилди:

– 2020 йил 19 март эрталаб 9:00 ҳолатига кўра, коронавирус билан рўйхатга олинганлар сони Ўзбекистон Республикасида 23 нафарга етди. Албатта бу рақам кечагига нисбатан бир мунча фарқ қилгани учун одамларни ўйлантириши мумкин. Лекин бир жиҳатни айтиб ўтиш керак: бу фуқаролар Франция, Лондон, Дубай ва Туркиядан келган беморларимиз атрофидагиларни текшириш натижасида аниқланган. Уларнинг барчаси дастлабки кунлардан бошлаб алоҳидаланган ва тиббий кузатув остига олинган. Шунинг учун бу кенг аҳоли қатламига тарқалган деган хавотирга асос йўқ. Бу доим эпидемияга қарши тадбирлар қаторида амалга ошириладиган бир тизим.

Куни кеча Президентимиз халқимизга мурожаат қилди. Бундай кунларда биров манфаат кўриши, ёлғон маълумотларни тарқатиши керак эмас. Энг асосийси ҳамма соҳада жипслашган ҳолда эпидемик барқарор муҳитга эришишимиз керак, деган фикрларни айтди.

Бундай тадбирлар ҳукуматимиз, соғлиқни сақлаш тизими ва барча ташкилотлар томонидан назоратга олинган. Жиддий муаммо ва хавотирга ўрин йўқ.

Бугунга қадар 9 минг 100 дан кўпроқ одамни назорат остига олдик. 6 мингдан кўпроқ юртдошимизнинг саломатлиги кафолатлангани учун уйига жавоб берилди. Ҳозирги кунда 2 минг 300 фуқаро карантин муддатини ўтаяпти. Давлат чегаралари ёпилган. Темир йўл, автомобиль транспортлари ҳаракати чегараланган. Шу билан биргаликда хорижий мамлакатлардаги ҳамюртларимизни олиб келиш тадбирлари давом этмоқда.

Уюшган ҳолда келган халқимиз учун алоҳида стационар шароитда, якка тартибда келганлар учун уй шароитида карантин тадбирлари татбиқ этилаяпти. Энг асосийси бу касаллик учун ташхис қўйиш имконияти бўлган диагностикумлар, ҳимоя ва дезинфекция воситалари, ҳатто шифо ўринлари захираси яратилган. Биз ҳеч қандай қийинчиликсиз бу муаммони ечишга қодирмиз, — дея қайд этган Нурмат Отабеков.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 0
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 266
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 0
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 0
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 0
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Бўлимлар