«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 19:41
ЎЗO‘Z

Яширин тармоқ орқали фойдаланиш қимматга тушмоқда

18 мар, 12:07 3 021 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Яширин тармоқ орқали фойдаланиш қимматга тушмоқда Маълумки, электр энергияси, табиий газдан тежаб-тергаб фойдаланиш, фойдаланилган бу неъматлар учун вақтида тўловни амалга ошириш ҳар бир истеъмолчининг бурчидир. Бироқ, ана шу маъсулиятни унутган айрим истеъмолчилар электр энергияси, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келишаётгани ҳамон учрамоқда. Бюронинг вилоят, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан ўтказилаётган кунлик тадбирлар давомида энергия ресурслари ва табиий газ билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар фош этилмоқда.

Масалан, Мажбурий ижро бюросининг Мингбулоқ туман бўлими ходимлари томонидан “Қўриқобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Г.Лининг хонадонида тўлов интизомига амал қилиши, тармоқлардан фойдаланиши ўрганилади. Ўрганиш давомида эса истеъмолчининг юзи шувут бўлди. Гап шундаки, Г.Ли яшаш хонадонидаги тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланиб, ҳисоблагичдан ташқари кўз билан аниқлаб бўлмадиган даражада яширин равишда фойдаланиб келган.

Қоидабузар фуқаро ушбу ҳаракати билан таъминотчи корхона манфаатларига 15.768 кВт.соат, яъни 4.651.560 минг сўм зарар етказгани маълум бўлди. Истеъмолчига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, етказилган зарар билан бирга энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси ҳам қўлланилди.

Ёки бўлмаса, Бюронинг Учқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Ж.Сулаймонов хонадони кўрилганда ҳисоблагичдан ташқари яширин равишда электр энергиясидан фойдаланиб, 1.227.400 сўм зарар етказгани маълум бўлди. Ушбу фуқаро ҳам ҳуқуқбузарлиги учун қонун олдида жавоб берди.

Шу ўринда таъкидлаймизки, ҳар бир истеъмолчи биринчи навбатда фойдаланилган электр энергияси, табиий газ учун ҳар ойнинг 10 санасига қадар тўлаб боришлари лозим. Бундан ташқари тармоқлардан фақатгина қонуний йўллар орқали фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Шунда ортиқча оворагарчиликга, зарар ҳамда жарима суммасини тўлашга ўрин қолмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 16
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 29
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 162
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 310
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 93
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 0
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Бўлимлар