«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 16:53
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 13 кишига етди

18 мар, 10:22 4 850 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 13 кишига етди Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 13 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқароси ва Лондонда бўлиб қайтган яна бир фуқаронинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган.

Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 13 нафарга етди. Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистонда 15 март куни коронавирусга чалинган илк бемор қайд этилди. Айни вақтга келиб бундай беморлар сони 13 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонга коронавирус тўртта рейс орқали кириб келди.
Биринчиси, 11 март куни Париж-Тошкент рейси. Бу рейс орқали учган шифокор аёл Ўзбекистонда ўғли, қизи, турмуш ўртоғи, набираси ва қариндошига вирус юқтириб улгурди (6 бемор).
Иккинчиси, 15 март куни соат 05:15да Истанбул—Тошкент йўналишидаги 274- рейс (4 бемор).
Учинчиси, 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишидаги 201-рейс (2 бемор).
Тўртинчиси, Дубай–Тошкент йўналишидаги рейс (1 бемор).




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 0
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 0
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 13
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 51
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 64
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 60
  • Сўнгги янгиликлар
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 14
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 12
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 51
  • АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди 30 апр, 14:37 22
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 64
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 60
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 32
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 66
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 213
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 124
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 43
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 34
  • Бўлимлар