«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 05:15
ЎЗO‘Z

2020 йилда 130 мингдан ортиқ талабани давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш режалаштирилмоқда

18 мар, 11:30 4 766 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2020 йилда 130 мингдан ортиқ талабани давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш режалаштирилмоқда Ўзбекистон Президентининг «2020/2021-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Қарор лойиҳасига кўра, 2020/2021-ўқув йилида олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилишнинг қуйидаги умумий параметрлари кўзда тутилган.

Бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
- кундузги таълим шаклига — 101 555 нафар;
- сиртқи таълим шаклига — 25 863 нафар этиб;
-- кечки таълим шаклига — 4 368 нафар;
- Магистрлар тайёрлаш бўйича — 10 643 нафар.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2020/2021-ўқув йилида таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси тасдиқланади. Давлат комиссиясига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

- зарурат бўлганда, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини киритиш учун давлат буюртмаси параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
- иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг, шу жумладан, республиканинг олис ва бориш қийин бўлган туманларининг мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тегишли тармоқлар ва ҳудудлар бўйича мақсадли қабул параметрларини белгилаш;
- қарор билан тасдиқланган грант ўринлари параметрлари доирасида зарурат юзага келган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритиш;
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида олий таълим муассасаларининг (ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган олий таълим муассасаларидан ташқари) нуфузи ва ҳудудий жойлашувини ҳисобга олган ҳолда базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб табақалаштирилган тўлов-контракт минимал миқдорининг ягона кўрсаткичларини таълим соҳалари ва республика ҳудудлари бўйича белгилаш.

Қарорга мувофиқ, олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ажратиладиган ўринлар сони босқичма-босқич 2022/2023-ўқув йилига қадар 2019/2020-ўқув йилига нисбатан икки баробарга оширилади;

Шунингдек, 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган қизлар учун кундузги таълим шакли бўйича тасдиқланган давлат грантларига нисбатан 4 фоиз миқдорда алоҳида грант ўринлари ажратилади.

Бундан ташқари, 2020/2021-ўқув йилида «Математика», «Табиий фанлар» таълим соҳалари бўйича магистратура мутахассисликлари учун давлат буюртмаси бўйича қабул тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 56
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 299
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 93
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 103
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар