«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 11:43
ЎЗO‘Z

"Ҳеч қайси домла никоҳ ўқимагач, китобга қараб ўзимга-ўзим шаърий никоҳ ўқидим..."

17 мар, 15:26 15 665 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Ҳеч қайси домла никоҳ ўқимагач, китобга қараб ўзимга-ўзим шаърий никоҳ ўқидим..." А.Акбаров (ўзгартирилган) турмуш ўртоғи Д.Акбарова (ўзгартирилган) билан қонуний никоҳдан ўтиб, ўзаро оилавий келишмовчиликдан юзасидан бир-бирлари билан яшамасдан, қонуний тартибда ажрашмасаларда, хуқуқбузар А.Акбаров фуқароларнинг шаърий никоҳларини ўқишлик учун рухсатномаси бўлмасада, “Ўлмасхон” исмли қиз билан шаърий никоҳ ўқиб олиб ҳуқуқбузарлик содир этган.

Ҳуқуқбузар А.Акбаров судда, 2018 йил 2 май куни Қува тумани, Бўстон кўчасида яшовчи Д.Акбарова билан қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини, ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабаб жанжаллашиб, Д.Акбарова уйига кетиб қолгани, ҳар икки тараф ҳам оилани сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмаганлигини, шундан сўнг 2020 йил 10 январь куни “Дилобар” исмли қиз билан шаърий никох ўқитиш учун бир нечта домлага борганлигини, бироқ домлалар никоҳ қоғози бўлмаганлиги учун кескин рад қилишганлигини, шундан сўнг ўзи шаърий никохни ўқиганлиги, лекин шаърий никоҳ ўқиш учун рухсатномаси йўқлигини, ҳозирда ҳаракати ноқонуний эканини тушуниб етганини билдирган.

Судда ҳуқуқбузар А.Акбаровнинг қонуний турмуш ўртоғи Д.Акбарова суд муҳокамасида, 2018 йил 2 май куни А.Акбаров билан қонуний тартибда турмуш қурганлигини, ҳозирда бир неча ойдан буён оилавий келишмовчиликлар сабабли бирга яшамаётганлигини, ўзи ҳозирги кунда ота-онаси билан бирга яшаётганлигини, 2020 йил январь ойида собиқ турмуш ўртоғи А.Акбаров ўзи билан қонуний ажрашмай туриб, бошқа аёл билан шаърий никоҳ асосида яшаётганини билгани, ҳозирда собиқ турмуш ўртоғи А.Акбаровга нисбатан қонуний чора кўришни сўради.
Суд ишни атрофлича кўриб чиқиб ҳуқуқбузарга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Муқаддам Қува туманида жойлашган жомъе масжидларининг имомлари, шунингдек диний билимлари бор баъзи бир “шахслар” томонидан ҳам бир неча маротаба ноқонуний шаърий никоҳ ўқиш ҳолатлари ҳам кузатилган ва тегишли тартибда жазога тортилган эди.
Шундан сўнг Қува туман маъмурий суди томонидан имомлар билан учрашиб, тегишли тартибда имомлар ва диний билимга эга бўлган “шахслар” га тушунтириш ишлари олиб бориши сўралган эди.

Ҳуқуқбузар А.Акбаров судда бир нечта домлани олдига бориб илтимос қилганлигини, бироқ улар никоҳ қоғози бўлмаганлиги учун қатъий равишда рад этганлигини, иложи қолмаганидан сўнг ўзига-ўзи китобга қараб ўқиганлигини айтиб ўтган. Суд, Қува туман имом хатиблари томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ўтказаётган профилактикаси самара берганлигидан мамнун бўлиб, келгусида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича бор имкониятини ишга солади.

Қува туман маъмурий суди раиси
А.Жумаев




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 0
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 22
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 57
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 90
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 271
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 0
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 0
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Бўлимлар