«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 00:17
ЎЗO‘Z

Баҳром Алматов: Коронавирус аниқланган фуқаро билан алоқада бўлганлар изоляцияга олинади (видео)

15 мар, 11:42 4 784 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Баҳром Алматов: Коронавирус аниқланган фуқаро билан алоқада бўлганлар изоляцияга олинади (видео) Видеодан кадр
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши бўйича видеобаёнот берди. У коронавирус аниқланган фуқаро билан контактда бўлганлар изоляцияга олинишини маълум қилган.

«Республикамизга 14 март куни халқаро аэропортлар орқали 38та рейсда 4800 нафар, темир йўл орқали 1860 нафар, қолган чегара божхона постлари орқали 38 000 нафар киши кириб келган. Уларнинг аксар қисми касаллик қайд этилган Россия, Қозоғистон ва Европа давлатларидан кириб келишган.

Чегарадан кириб келиш жараёнида улар бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилиб, тана ҳарорати ўлчанган.

Шу кунгача эпидемиологик вазият нохуш бўлган давлатлардан жами 7700 нафар фуқаро кириб келган ва улар уй шароитида карантинга олинган. Бугунга келиб карантин муддати тугагани туфайли 5600 нафари карантиндан чиқарилган, 2100 киши ҳамон тиббий кузатув остида карантинда қолмоқда.

Бугун 15 март куни соат 06.00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Франция Республикасида бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича эпидемиологик текшириш ишлари ўтказилмоқда, касаллик аҳоли орасида тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича тадбирлар кенг кўламда олиб борилмоқда.

Мавжуд вазият бўйича хавотирга ўрин йўқ. Ушбу бемор билан мулоқотда бўлган шахслар, у билан бирга Франциядан учиб келган йўловчиларнинг тўлиқ рўйхати тузилган, уларнинг яшаш жойларини аниқлаш ва улар устидан тиббий кузатув ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда, эпидемияга қарши барча тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу хабардан кейин аҳоли ўртасида ваҳима уйғониши керак эмас. 80 фоиз ҳолатларда касаллик енгил ўтмоқда, 15 фоиз ҳолатларда ўрта даражада, фақат 5 фоиз ҳолатларда оғир ҳолат. Касаллик оғир ўтиши ҳолатлари сурункали касаллиги бор ёши катта одамларда кузатилмоқда.

Кўряпмизки, касалланганларнинг 50 фоиздан ортиғи бутунлай соғайиб, нормал ҳолатга қайтган. Шунинг учун, халқимиздан сўрардикки, ваҳимага тушмасдан, шахсий гигиена қоидаларига жиддий риоя этишларини, хонадонларини озода сақлаш, жамоат транспортидан фойдалангандан кейин доим қўлларни совунлаб юриш, зарарсизлантирувчи воситаларни қўллаш тавсия этилади», деган у.

15 март ҳолатига кўра, бутун дунёда жами 156 785 кишида коронавирус аниқланган, ҳозиргача уларнинг 75 937 нафари соғайиб кетган, 5839 киши вафот этган.
Вирусдан энг кўп жабрланган давлатлар Хитой (80844 ҳолат, 3199 ўлим), Италия (21157 ҳолат, 1441 ўлим), Эрон (12729 ҳолат, 611 ўлим), Жанубий Корея (8162 ҳолат, 75 ўлим), Испания (6391 ҳолат, 196 ўлим), Германия (4599 ҳолат, 9 ўлим), Франция (4469 ҳолат, 91 ўлим), АҚШ (2982 ҳолат, 60 ўлим), Швейцария (1375 ҳолат, 13 ўлим), Буюк Британия (1140 ҳолат, 21 ўлим) ва Норвегия (1109 ҳолат, 3 ўлим) бўлиб қолмоқда.
изоляция, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 36
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 47
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 61
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 60
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 155
  • Бўлимлар