«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:09
ЎЗO‘Z

Хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига нисбатан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланди

14 мар, 11:20 2 683 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига нисбатан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланди “Korean and Migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖ нинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда содир этилган фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълумки 10.10.2019 йилда жамият раҳбари ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Тергов жараёнида 2372 нафар фуқаро жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилиб, жамият томонидан 24,2 млрд. сўмдан зиёд моддий зарар етказилганлиги аниқланди.

Дастлабки тергов давомида жами 10 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш”, “уй қамоғи” ва “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, дастлабки терговдан яширинган шахсларга нисбатан жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, улардан ушбу пул маблағларини қайтаришга қаратилган барча куч – воситалар ишга солинади ва фуқароларимизга етказилган моддий зарарнинг қолган қисмини қоплаш чоралари кўрилади.

09.03.2020 йилда жамиятнинг мансабдор шахсларига нисбатан эълон қилинган айблов Жиноят кодексининг фирибгарлик, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятлари учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан тўлдирилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари тамомланиб, айблов хулосаси тузилган ва айблов хулосасини тасдиқлаш ҳамда тегишли судда кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага юборилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 39
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 388
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар