«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 14:21
ЎЗO‘Z

Сентябрдан бошлаб айрим педагог ходимлар маошига 100 фоиз миқдорида ойлик устама тўланади

13 мар, 08:45 4 080 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сентябрдан бошлаб айрим педагог ходимлар маошига 100 фоиз миқдорида ойлик устама тўланади Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг ушбу Агентлик тизимидаги ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини янгидан ишлаб чиқиш ҳамда уларда интерактив тарзда чуқурлаштириб ўқитиш ҳақидаги таклифига розилик берилди.

Қуйидагилар:
Президент, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг таянч ўқув режаси;

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларни оталиққа олиш ва ривожлантириш учун бириктириладиган олий таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари рўйхати тасдиқланди.

Қуйидагиларга:
а) ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларни оталиққа олган олий таълим муассасаларига:
- ихтисослик йўналишларидан келиб чиқиб мактабларга олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини дарс машғулоти ўтишга йўналтириш тартибини тегишли касаба уюшмаси билан келишган ҳолда ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
- мактабларда ўқитувчиларни юқори малакали мутахассислардан иборат таркибда шакллантиришга кўмаклашиш, хусусан, уларда магистрлик даражасига эга бўлган педагоглар сонини босқичма-босқич ошириб бориш чораларини кўриш;
- таълим жараёнига инновацион педагогик усул ва технологияларни жорий қилишнинг илмий асосларини янада мустаҳкамлаш чораларини кўриш;
- юқори синф ўқувчиларини ихтисослик фани бўйича олий таълим муассасаларида таълимни давом эттиришга йўналтириш;
- болаларнинг ижодий қобилияти ва иқтидорини ривожлантириш, шунингдек, уларнинг мактабдан ташқари вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида замонавий усул ва услубларини жорий этиш;

б) ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига:
- Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда бириктирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш;
- Президентнинг 5та ташаббуси доирасида мактабларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш;
- ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини камол топтириш мақсадида таниқли давлат ва жамоат арбоблари, соҳанинг ижодкор ва илғор ёшлари билан учрашувлар ташкил қилиш;
- ўқувчиларнинг илм-фанга бўлган қизиқишларини янада кучайтиришга қаратилган, уларнинг зеҳнини чархловчи ва илмий қизиқишларини қўллаб-қувватловчи тадбирларни ташкил қилиш;
- мактабларнинг кузатув кенгашларига уларни оталиққа олган ташкилотларнинг раҳбарларига раислик қилиш вазифалари юкланди.

Агентликнинг ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда дарс ва факультатив машғулотларни олиб боришда илғор хорижий мамлакатларнинг эътироф этилган дарсликларидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Агентлик:
а) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларга ташаббускор, кенг дунёқараш ҳамда юқори илмий салоҳиятга эга илғор педагог кадрларни танлов асосида ишга жалб қилиш тартибини;

ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ички меҳнат тартиби қоидаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди.

Бунда ўқитувчининг:
- фан йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ва камида иккинчи малака тоифасига эга бўлиши;
- ўқув фанининг илмий-назарий асослари, мазмуни ва ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини амалиётда қўллай олиши, дарс ўтиш методикаси ва уни ташкил этиш техникасини билиши;
- хорижий тиллардан бирини бошланғич даражада ўзлаштирган бўлиши ҳамда илғор халқаро тажрибадан хабардорлиги;
- юксак ахлоқий фазилатлар ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларга эга бўлиши;
- фан олимпиадалари, кўрик-танловлар ва турли мусобақаларда ютуқларга эришганлиги ҳамда профессионал танловларда юқори натижаларни қўлга киритганлиги каби мезонлар назарда тутилади.

б) Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси билан биргаликда 2019/2020 ўқув йили якунида ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда таълим сифатини ошириш, жумладан, раҳбар ва педагог ходимлар салоҳияти бўйича ўрганишлар ўтказади ҳамда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда таълим сифатини ошириш, шунингдек, уларга юксак малакали раҳбар ва педагог ходимларни жалб этиш чораларини кўради;

в) халқаро рекрутинг компаниялари билан ҳамкорликда мактабларга юқори малакали хорижий педагогларни ишга ёллашни йўлга қўяди;

г) ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқитувчилари, раҳбар ва педагог ходимларининг хориждаги етакчи илмий ва таълим муассасаларида малака оширишларини ташкил этиш юзасидан ҳар йил якунига қадар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди" жамғармасига таклиф киритади.

Белгилаб қўйилишича, 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб:
ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг маъмурий-бошқарув, педагогик, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари лавозим маошига 100 фоиз миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади, шунингдек, уларни иш ҳақи фонди ҳисобига 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади;

ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда дарс берган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг асосий иш жойидаги лавозим маошларига олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига 30 фоиз миқдорида устама ҳақ тўланади;

келгусида Агентлик тизимида ташкил этиладиган бошқа ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ҳам ушбу меҳнатга ҳақ тўлаш тизими татбиқ этилади.

Белгилаб қўйилишича:
ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;

ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда факультатив машғулотларни олиб бориш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади;

Агентликка ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг моддий-техник базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарини мустақил белгилаш, мавжуд синфларда ўқувчилар сонини мақбуллаштириш ва тўлдириш, таянч ўқув режаси доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади;

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонга хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом Агентлик тизимидаги ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳамда ушбу мактабларда ишлаш учун жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларга нисбатан татбиқ этилмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 71
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 10
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 109
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Бўлимлар