«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 17:45
ЎЗO‘Z

Самарқандда МДҲ Чегара қўшинлари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди

11 мар, 22:20 4 072 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда МДҲ Чегара қўшинлари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди Самарқанд шаҳрида МДҲ ташкилотига аъзо давлатлар чегара қўшинлари раҳбарларининг 5-минтақавий йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари делегациялари, шунингдек, МДҲ Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашининг Мувофиқлаштирувчи хизмати вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида МДҲга аъзо давлатларнинг Aфғонистон билан ташқи чегараларидаги вазият ва унинг яқин келажакдаги ривожланиш тенденциялари таҳлил қилинди. Хусусан, Aфғонистоннинг шимолий чегара ҳудудларидаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан бирга, йиғилиш иштирокчиларнинг эътибори жангарилар назорати остидаги ҳудудларда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш кўлами ошиб бораётгани ва гиёҳвандлик воситаларини "шимолий йўналиш" бўйича Марказий Осиё минтақасидаги МДҲга аъзо давлатларнинг ташқи чегаралари орқали олиб ўтишга уринишлар бўлаётганига қаратилди.

Йиғилишда Ҳамдўстлик давлатлари ҳудудига халқаро террористик ва экстремистик ташкилотларга алоқадор шахсларнинг кириб келишига қарши кураш чоралари ишлаб чиқилди.

Учрашув якунлари бўйича Протокол имзоланди. Унинг тавсиялари 16 апрел куни Ереван шаҳрида бўлиб ўтадиган Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 1
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди 06 мая, 11:22 364
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 44
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 0
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 1
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 4
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 14
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 31
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 10
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 64
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 86
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 94
  • Бўлимлар